Ўзбекистон НАТО билан алоқаларини 1991 йилнинг декабрида ўрнатди. Аммо Ғарб давлатларини Каримовнинг Ўзбекистонда содир этаётган жиноятларига бўлган муносабатларига қараб, гоҳ совуқлашиб, гоҳ илиқлашиб турди.
1994 йил июлида Ўзбекистон альянснинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига қўшилди.
Шу йилнинг май ойида эса, Тошкентда НАТОнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича ваколатхонаси очилди. Бу орқали Каримов Россиядан узоқлашиб, Ғарб билан яқинлашиш сари бир қадам ташлади.
Ўз навбатида, Афғонистондаги ўзининг босқинчи кучларини олиб чиқиб кетиш муддати яқинлашгани сари Ғарб давлатлари ҳам имкон қадар Ўзбекистон, хусусан Каримов билан алоқаларини яхшилашга интилишмоқда.
Абдулазиз Комиловни НАТО саммитига таклиф қилиниши ҳам бежиз эмас.