Назарбоев Россия етакчилигидаги Евроосиё Иттифоқидан чиқиш билан таҳдид қилди

510
0

 - 2014, 1 17.01.14 Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидан чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Агар Россия ва Беларус иштирокидаги ташкилотга аъзолик Қозоғистон мустақиллигига таҳдид соладиган тақдирда, бу масала кўриб чиқилади, дея таъкидлади Назарбоев.

30 август куни Хабар агентлигига берган интервьюсида Назарбоев “келишув бўйича аввал келишилган қоидаларга амал қлинмаса”, Қозоистон ЕИИдаги “аъзолигини бекор қилишга тўла ҳақилидир”, дея баён қилди.

“Қозоғистон мустақиллигига таҳдид солувчи ташкилотга Остона ҳеч қачон аъзо бўлмайди”, деди президент Назарбоев.

Россия Президенти Владимир Путин бир кун аввал, 29 август куни Назарбоев “ўз давлатчилигига эга бўлмаган маконда давлат яратишга эриша олди”, дея фикр билдирган эди.

Қрим минтақаси Москва томонидан аннексия қилингани ва Украина шарқидаги бўҳрон Ғарб ва Россияга қўшни давлатларда Кремль собиқ иттифоқнинг муайан ҳудудларида ўз назоратини ўрнатмоқчи, деган хавотирларни келтириб чиқарди.

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи амалдаги Божхона Иттифоқи ўрнида тузилиб, 2015 йил 1 январдан фаолият бошлаши кутиломоқда.

Туркистон:

Қозоғистон шимолий ғарбий томонидан Россия билан 7548.1 км чегарадош бўлиб, ахолисининг 2014 йилги статистик маълумотга кўра 3.685 миллионини Рус миллати ташкил этади. Умумий ахолисининг сони 17.160 миллион бўлиб, камида 200 турли миллатлар яшашади.

Хақиқатдан хам Қозоғистоннинг Россия томони, худди Украина каби рус миллати билан деярли бирлашиб кетади. Минталитети, миллати ва яшаш даражалари хар томонлама Россия учун миллий қўзғалонлар келтириб чиқариш учун жуда қулай. Назарбаевнинг хавотири Украина муаммоси бошланиши билан, тўғрироғи Қримни Россия босиб олаётганда “рус миллатининг тақдирига бефарқ қараб тура олмаймиз, уларни химоя қилиш бизнинг бурчимиз” деган асосларни шиъор қилган кундан бошланди. Улар хамкасби Лукашенко билан бирга, бу ишда Путинни қўлламасликларини ва босқинчиликка миллий факторларни асос қилиб келтириш, халқаро конвенциялар бўйича  мумкин эмаслигини айтиб ўтишди. Бундан ташқари Каспий денгизидан қазиб олинадиган нефт муаммоси хам бор. Эроннинг тахдидларини  бахона қилиб, Россия денгиз харбий кемаларини хам олиб кириб олган. Бу хам худди Қримдаги воқеъликни эслатади.

28 август куни Қозоғистоннинг жанубидаги Сайрам вилоятида Қозоқ миллатига мансуб бир неча юз киши, ўзбек миллати истиқомат қиладиган Қорамурт қишлоғига бостириб киришди. У ерда бир неча Ўзбек миллатига мансуб киши ўлдирилгани ва юзлагани турлича ярадор бўлишгани хақида хабарлар тарқади. Бу худди 2010 йилдаги Ўш воқеаларини эслатади. Ўш воқеалари Россия томонидан, ўша вақтдаги Қирғизистон муваққат хукумати билан бамаслахат амалга оширган эди. Лекин Назарбаев учун миллий низолардан манфаат йўқлигини хисобга олганда, балки Россия Қозоғистон билан Ўзбекистонни огохлантириб, уларга тахдид сола бошлагандир. Негаки Ташкент вилоятининг асосий қисмида Қозоқ миллати истиқомат қилади. Нима бўлганида хам Қозоғистоннинг Евро Осиё иттифоқидан чиқиб кетиш билан тахдид қилиши, икки давлатнинг ўртасининг жиддий бузулганидан дарак беради.

АҚШ қозоғистоннинг иқтисодини ипотека кридитларини бериш билан юқорига кўтариб юборди. Энди ЕвроОсиё иттифоқига кириши, қозоғларнинг яшаш даражаларини пасайишига олиб келади. Чунки бу иттифоққа Қирғизистон сингари яшаш даражалари ўта паст давлатлар хам аъзо бўлади. Бу эса, норозилик акцияларига сабаб бўлиши аниқ. Балки Назарбоев шу кунлардан қўрқаётгандир.

Энди Қозоғистонни Евро Осиё иттифоқига аъзо бўлишдан бош тортиши нимага олиб келиши мумкин? Албатта бу иттифоқни хали барпо бўлмай туриб инқирозга юз тутишига сабаб бўлади. Энди навбат Россияда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here