Эрдоган халқ тарафидан сайланганлиги учун унинг қасамёд маросими ҳам аввалгилардан ўзгача бўлиши айтилмоқда. Хабарларда айтилишича, Эрдоганнинг қасамиёд маросимида хорижий давлат раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Шунга биноан Президент Эрдоган 28 август куни ўтказилиши белгиланган президентлик қасамёд маросимига дунёнинг бир қанча давлатларидан президентлар ва бош вазирларни таклиф қилди. АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путиннинг номлари таклифнома рўйхатининг бошидан ўрин олган.
Шунингдек қасамёд маросимига Қатар каби Кўрфаз давлатларининг раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Туркистон:
“Сен манга дўстингни айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”.
Сурияни эслаб, минбарларда туриб кўз ёши тўкаётган Эрдагонга эслатиб ўтамиз! Айнан шу сиз мукаррамламоқчи бўлаётган куфр етакчилари, нафақат Сурия, балки мусулмонларнинг бошига тушаётган барча муаммоларнинг асл сабабчилари.
Пайғамбаримиз САВ “қиёматда хар бир инсон, ўз дўсти билан бирга тирилади” дедилар. Эрдагон ўз халқининг устида макр қилмоқчи. У мусулмонларнинг покиза туйғуларидан фойдаланиб, ўзининг исломий чиқишлари билан ўзига нисбатан ишонч пайдо қилиб олди. Энди эса, Ислом ва мусулмонларнинг асл душманларининг ташрифларини, ўзи учун шараф деб билишини эълон қилмоқда. Биз Эрдагон ва бошқа исломий юрт етакчиларини, шу каби Оллохга қарши макр қилишдан огохлантирамиз. Оллохнинг макри жуда қаттиқ!