Исломий ўлкаларда Ғарбнинг ва Исроилнинг қатлиомлари тиним билмай давом этар экан, Ғарбдаги мусулмонларга қаратилган босимлар кундан кунга кучаймоқда. Австралияда ҳукумат тарафидан мусулмон элатларга қарши олиб борилаётган курашлар шулар жумласидандир.
Австралияда матбуот воситалари орқали мусулмонларга қарши жиддий тарзда компания юритилмоқда. Ҳар кун Ислом ва террор ҳақида мақолалар ва кўрсатувлар тақдим қилинади. Газета ва журналлар мужоҳидларнинг суратлари билан тўлиб тошган.
Хусусан ҳукуматнинг диққат эътибори мамлакатда сиёсий фаолият юритаётган Ҳизбут Таҳрирга қаратилган. Мамлакатда Ҳизбнинг фаолияти таъқиқланиши лозим эканлигига оид хабарлар газеталардан жой олмоқда.
Австралия бош вазири Тони Эбботт мусулмонларга нисбатан босимни кучайтиришга йўл очадиган янги қонунлар тизмаси, яъни анти террор қонунлари устида ишламоқда. Янги қонун лойиҳасига мусулмонларни таъқиб қилиш ва қамоққа олишни осонлаштирадиган бир қанча ўзгартиришлар киритилган.
Хабарларда айтилишича, Сурия инқилобининг бошланиши ва Ироқда юзага келган ҳодисалар Австралия ҳукуматини мусулмонларга нисбатан диққат эътиборни кучайтиришга сабаб бўлмоқда.
Сурияда мусулмонлар Асад зулмига қарши қўзғалиб инқилоб шабадаси эса бошлаганда Австралиядан Мустафо Мажзуб каби таниқли шахслар муборак Шом жиҳодига иштирок этиб шаҳид бўлдилар. Кейинчалик Шом жиҳодига ошиққанларнинг сони ортиб бораётганлигини кўрган Австралия ҳукумати мусулмонларнинг паспортларини бекор қила бошлади. Австралия чор атрофи сув билан ўралган давлат эканлиги эътиборга олинагадиган бўлса ҳукумат нима учун бу ҳаракатга қўл урганлиги янада ёрқинлашади. Чунки қуруқлик орқали хорижга чиқишга йўл бўлмаган давлатда паспорти бекор қилинган мусулмон умри бўйи бу давлатдан ташқарига чиқа олмайди.
Шунингдек, Эбботт ҳукумати Австралиядан Ироқ ва Сурия каби давлатларга сафар қилиб мамлакатга қайтиб келган “таҳликали” кимсаларга қарши курашиш учун хавфсизлик бўлимларига 630 миллион доллар ажратишини билдирди.
Австралияда яшаган мусулмонлар ўзларига қарши юритилаётган бу компанияга нисбатан “бу қонун лойиҳаси очиқ ва адолатсиз шаклда мусулмонларни нишонга олмоқда”, дея муносабат билдиришмоқда. Улар тарафидан чиқарилган муштарак баёнотда айтилишича, Ироқ ва Суриядан қайтган бирорта мусулмон Австралияга қарши таҳдид туғдирганига доир аниқ далиллар йўқ.