«Ғазо… қолаверса бутун Фаластин мусулмонларнинг қўшинларини ёрдамга чақирмоқда» номли халқаро матбуот конференциясининг якуний баёноти

553
0

01-11«Ғазо… қолаверса бутун Фаластин мусулмонларнинг қўшинларини ёрдамга чақирмоқда» номли халқаро
матбуот конференциясининг якуний баёноти

Ҳижрий 1435 йил 19 шаввол, милодий 2014 йил 15 августда Ҳизб ут-Таҳрир Ливан-Байрутда «Ғазо… қолаверса бутун Фаластин мусулмонларнинг қўшинларини ёрдамга чақирмоқда» номли матбуот конференциясини ўтказди. Конференцияда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср, Иордания ва Туркиядан келган матбуот вакиллари маъруза қилиб, Фаластинга нисбатан қилиниш шарт бўлган иш, нафақат Ғазо, балки бутун Фаластинни озод қилиш учун исломий армияларни ҳаракатга келтириш лозимлигини таъкидладилар. Кейин армия сафидаги зобит ва аскарлар оилаларига, яқинларига мурожаат йўлланиб, улардан Ғазога нусрат-ёрдам бериш, Ақсони қутқариш, Уммат олдидаги ҳарбий бурчларини адо этиш ҳамда пасткаш раҳбарлар буйруқларига итоат қилмасликка зобит ва аскарларни тарғиб қилиш талаб қилинди.

Йиғинда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими аъзолари тайёрлаган аудиотасмали маъруза эшиттирилди. Унда Ғазода яҳудийлар давлати томонидан мусулмонларга қарши систематик тарзда содир этилаётган ваҳшиёна қирғин ва вайронагарчилик ҳажмини баён қилдилар ҳамда ориятли шахслар ва ҳарбийларни ушбу муборак заминга нусрат-ёрдам беришга чақирдилар. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими раисининг аудиотасмали маърузаси ҳам эшиттирилди. Маърузада саййидимиз Муҳаммад Aнинг тобелари бошқа инсонлардан фарқли ўлароқ ягона Уммат бўлиб, уларнинг тинчлиги ҳам, уруши ҳам битта эканлиги, Сурия аҳлининг юраги Ғазо аҳлига эзилаётгани таъкидланди.

Ҳизбнинг марказий матбуот бўлими раиси ҳам маъруза қилиб, унда қайғули ҳалқа давлатларининг шармандали позиция тутишганини, бу позициянинг яҳудийлар давлати зўравонлигига ва уларнинг Ғазо мусулмонлари қони дахлсизлигини бемалол бузишига сабаб бўлаётганини, яҳудийлар бу муборак заминни босқинчилари бўлишларидан ташқари хиёнаткор халқ ҳам эканини таъкидлади. Кейин исломий армиялардан, хусусан, қайғули ҳалқа давлатлари армияларига мурожаат қилиб, жумладан бундай сўзларни айтди:

«Биз шуни яхши тушунамизки, бизга осмондан фаришталар тушиб, Халифаликни барпо қилиб, аскарларни сафарбар қилиб бермайди, балки қачон биз ер юзида исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Халифалик давлатини барпо этиш учун холисона сидқидил билан ғайрат қилсаккина, натижада, армияларимиз яҳудийларни ўлдириш ва Аллоҳнинг динига нусрат беришга отлансагина, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга ёрдам берувчи фаришталарини нозил қилади, ана шунда қудрати кенг Аллоҳ бизнинг ўрнимизга жанг қиладиган эмас, балки бизнинг жангимизга ёрдам берадиган фаришталарни юборади. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг зикрул ҳаким оятларида бундай дейилади:

«Йўқ, агар сизлар сабр қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз ва улар (кофирлар) шу онда сизга ҳужум қилишса, Роббингиз сизга беш минг белгили фаришта билан мадад беради»[Оли Имрон 125]

маъруза матни тугади».

Кейин йиғинда қатнашган журналистлар ва ахборот ходимларининг саволларига рўйи-рост жавоб берилди.

Шундан сўнг конференциянинг хулосаси сифатида Умматга нафақат тавсиялар, балки амалга ошириш шарт бўлган вазифалар, дея эътибор қилинган қуйидаги уч нарса баён қилинди:

1 –  Юртларни озод этиш, фуқароларни мудофаа қилиш ва душманнинг ёвуз қўлларига болта уриш учун армиялар ҳаракатга келишлари шарт. Агар ҳаракатга келишмаса, Уммат ҳаракатга келиб, армияларни устиларидаги зўравон раҳбарларни ағдаришга ундамоғи лозим. Зотан, бу раҳбарларни тахтларида, курсиларида мустаҳкам ва боқий қилиб турганлар мана шу армия ва қудрат эгаларидир. Айнан шу армиялар уларни мудофаа қилмоқда, қўриқламоқда. Шунинг учун армияларимиз Аллоҳ томонига ўтишга қарор қилсалар, бу раҳбарларнинг заволга юз тутишлари жуда осон иш, инша Аллоҳ.

2 –  Ҳар қандай ямоқ солишларни ва Ғазога халқаро кучларни ёки халқаро кузатувчиларни киритиш каби мусулмонлар иродаларини жиловлаб олишга уринишларни ҳамда икки давлат, деган якуний ечимларни, шунга ўхшаш барча тил бириктирувларни рад этиш лозим. Чунки Ғазо аҳлининг оддий имкониятлар билан ҳам қаҳрамонлик кўрсатишлари бутун дунёни лол қолдирди, яҳудийлар давлатини саросимага солди… Шундай экан, қачон Уммат армиялари қаҳрамонлик кўрсатса нима бўлади, ўйлаб кўринг!?

3 –  Ислом Умматини дучор бўлган хорлик, хўрлик ва ожизлик, машаққатларидан халос қилиш учун албатта, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо қилиш, Умматни Аллоҳнинг шариати билан бошқариб, уни гўзал суратда бошқарадиган ва мудофаа қиладиган битта халифага байъат қилиш зарур. Бу халифа мусулмонлардан зулмни кўтаради, нафақат бутун Фаластин, балки барча босиб олинган исломий юртларни озод этади. Ушбу Халифалик давлати Ислом Умматига унинг қудрати, улуғлиги ва дахлсизлигини қайта олиб бериб, янги халқаро майдон яратиш учун бутун дунёга мутасаддийлик қилади, адолатсизликни йўқ қилиб, адолат билан ҳукм юритади, бутун оламни башариятга эзгулик келтирадиган тарафга етаклайди. Ҳизб ут-Таҳрир сизларни мана шу нарсага даъват қилмоқда…

 Усмон Баххош

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа- «КолумбиаЦентр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси14­5010

телефон: 009611307594

уяли телефон: 0096171724043

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here