Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Human Rights Watch” ташкилоти тарафидан чиқарилган ҳисобот ас-Сиси ҳукуматининг “терроризм”га қарши қандай кураш олиб бораётганини очиб ташлади. Ҳисоботга кўра, ўтган йилдан буён давом этиб келаётган намойишларда Миср хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилган мусулмонларнинг сони 1150 нафарга етган. Бу рақам яширишнинг иложи бўлмаган расмий рақамдир. Асл рақам эса фақат Аллоҳга аён, ҳатто ўлдирилганларнинг ҳақиқий сонини қотилларнинг ўзлари ҳам билмайди.
Ташкилотга кўра, бу қотиллик Мисрнинг юқори даражали масъуллари тарафидан режалаштирилган ва бу қотилликнинг жавобгарлари ҳозир ҳам ҳокимиятни қўлда тутиб турипти. Минглаган тинч намойишчи ўлиб кетганига қарамай, бу қотилликларда ҳукумат вакилларидан бир кишининг ҳам жазога тортилмаслиги эътиборга моликдир.