Хабарда айтилишича, ходиса Олмаота вилоятида содир бўлган. Қозоқ чегарачилари номаълум уч шахсни пайқаб қолишган ва уларга тўхташни буюришган. Отлиқ ҳолдаги бу шахслар тўхташ ўрнига ов милтиғидан беш марта ўқ узишган. Бунга жавобан чегарачилар бир марта огоҳлантирувчи, икки марта номаълум шахсларга қарата ўқ узишган.
Отлиқлардан икки нафари қўлга олинган, бир нафари эса қочиб кетди. Ушланганлар Қирғизистон фуқаролари экани, доривор гиёҳлар териш билан шуғуллангани аниқланди.
Аввалроқ, 9 август куни Тожикистоннинг Тўпакўл аҳоли пунктида тожик чегарачилари ва отлиқ ҳолдаги уч нафар қирғизистонлик ўртасида отишма келиб чиққан эди. Отишмада Қирғизистон фуқароларидан бири ўлдирилган, икки нафари қўлга олинган эди. Қирғизистон чегара хизматининг хабар қилишича, қўлга олинганлар 13 август куни Қирғизтонга топширилган.