Рус режими қўлида Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда қамоққа олиш ва қатл қилишдан ўзга нарса йўқ!

0
528

Рус режими қўлида Ҳизб ут-Таҳрирга қарши

курашда қамоққа олиш ва қатл қилишдан ўзга нарса йўқ!

2014 йил 30 июл куни «Лента.ру» сайти «Россия Интерфакс» ахборот агентлигидан олиб тарқатган хабарга кўра, Москва шаҳар суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан тўрт кишини суд қилган. Суд 37 ёшли Азизбек Иномов, 40 ёшли Шамил Исмоилов, 43 ёшли Сайфулло Қурбонов ва 38 ёшли Зикриллохон Раҳмонхўжаевларга Россия ҳудудида тақиқланган террорчилик фаолияти олиб бориш айбловларини қўйган. Шунингдек, уларга тақиқланган экстремистик ташкилот тузиш ва унга аъзо бўлиш, ҳокимиятни куч билан босиб олишга тарғиб қилиш, Россия Федерацияси конституцион тузумини ўзгартириш, портловчи моддалар ва қурол-яроқларни ноқонуний йўл билан сотиб олиш ва сақлаш каби айбловларини ҳам қўйган. Суд Иномовга 11 йиллик қаттиқ тартибли қамоқ жазоси билан 200 минг рубл миқдорда жарима тўлашга, Исмоилов билан Қурбоновларга 8 йиллик қаттиқ тартибли қамоқ жазоси билан 100-150 минг рубл миқдорда жарима тўлашга, Раҳмонхўжаевни 7 йиллик қаттиқ тартибли қамоқ жазоси билан 50 минг рубл миқдорда жарима тўлашга ҳукм қилди.

Бундай шафқатсиз ҳукмлар рус режимининг ваҳшийлиги ва фикран абгорлигини яққол кўрсатиб турибди. Чунки Россия ҳукумати қўлида Ҳизб ут-Таҳрирнинг очиқ олиб бораётган ҳақ даъватига қарши ҳеч қандай фикрий кураш йўқ. Шу боис у ҳақ сўзни бостиришга омадсизларча уринишида ўрта асрларда қолиб кетган инквизиция суди услубларига, тоғут Сталиннинг репрессив услубларига таянишга ҳамда ёлғон тубан айбловлар билан айблашга мажбур бўлмоқда.

Бир жиҳатдан, бу режим Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзоларига қарши телеэкранлар, журнал ва газеталарда очиқдан-очиқ ёлғон-яшиқ тарғибот ишларини олиб бориб, уларга ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ва Россия Федерацияси конституцион тузумини ўзгартиришга уриниш каби айбловлар ёпиштирмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир программаси билан танишиб чиққан ҳар қандай ақлирасо одамга режимнинг уйдирма айбловлари шундоққина фош бўлади. Чунки Ҳизб программасини дунёдаги ҳар қандай одам турли тилларда осонгина ўрганиши мумкин.

Яна бир жиҳатдан эса, рус ҳукумати Ҳизбнинг Халифалик ҳақидаги фикрларини жамиятга етказаётган ҳар қандай кишини қувғин остига олмоқда. У Ҳизбнинг барча нашрларига тақиқ қўйди, уларни тарғиб қилаётган ҳар бир кишини таъқиб қилиб, жиноятчига чиқармоқда, қамоққа олинганларига шафқатсиз жазолар қўлламоқда, қамоқда қийноққа солмоқда. Бу ҳам етмагандек, уларнинг яқинларини ҳам қувғин қилмоқда. Буларнинг барчаси сталинча репрессив услублар бўлиб, булар бизга аянчли тарзда тормор этилган нацистик фашизм режими услубларини эслатади.

Лекин рус режимининг Ислом ва мусулмонларга қарши қўллаётган бундай бўҳтонлари, репрессияси ва нафратларига қарамасдан, Россиядаги покиза мусулмон даъватчи биродарлар бу фоний дунёдан охират ҳаётини афзал билиб, режимнинг бундай ваҳшиёна хатти-ҳаракатидан таъсирланмаяптилар, аксинча, бу уларнинг Аллоҳнинг динига ва ҳақ даъватига бўлган мойилликларини янада зиёда қилиб, ҳимматларига ҳиммат, фаолиятларига фаолият ва азм-қарорларига азм-қарор қўшмоқда, ўз навбатида, бошқа мусулмонлар қалбларини ушбу Ҳизб йигитларига янада яқин қилиб, Ҳизб сафига қўшилишга ундамоқда, одамлар орасида даъват ансорларини кўпайтирмоқда.

Эй Россиядаги мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизнинг ота-оналарингиз, ака-ука ва опа-сингилларингиздир. Биз сиз биланмиз, сиз биз билансиз. Улар бизни қамоққа ташламоқда, қувғин қилмоқда. Чунки биз Роббимиз ҳузуридан келган ҳақ сўзни айтяпмиз. Сиз бизни яхши танийсиз! Бирга ўсганмиз, бирга яшаяпмиз! Бу судлашлару қамоққа ташлашлар бизнинг йўлимизда учрайдиган синов ва имтиҳонлардир. Аллоҳ Таоло Ўзининг Қуръони Каримида бундай деган:

«Қай бир набий бўлмасин, кўпдан-кўп художўйлар у билан биргаликда жанг қилганлар ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатларга заифлик ва кучсизлик қилмаганлар, (душманларига) бўйин эгмаганлар, Аллоҳ мана шундай сабр қилувчиларни севади» [Оли Имрон 146]

Эй Россиядаги мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир суюкли Набийимиз Муҳаммад Aнинг тариқатларига эргашиб, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият қилмоқда. Бу тариқат улуғлик, куч-қудрат ва адолат йўлидир. Нега ҳам шундай йўл бўлмасин, ахир, уни бизга Росулуллоҳ A чизиб берганлар, биз эса Набий Мустафо Aнинг йўллари асосида Аллоҳнинг динига нусрат-ёрдам бериш ва калимасини олий қилишга аҳд қилганмиз. Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                                                                                                                        [Нур 55]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

NO COMMENTS