Соқол қўйганлар ва ҳижоб кийганлар афтобусга чиқарилмайди

509
0

CINA_-_Uighuri_e_soldatiХитой ҳукумати бутун дунёнинг кўз ўнгида Шарқий Туркистонда амалга ошираётган ғайриинсоний фаолиятларини давом
эттирмоқда. Янги-янги қатлиомларни уюштирган Хитой ҳукумати охирги пайтда Шарқий Туркистоннинг шимолида жойлашган минтақаларда соқол қўйган эркаклар ва ҳижоб кийган ҳамда румол ўраган аёллар автобусларга чиқишини таъқиқлади. Бу чеклов кийимида Исломий белгилардан саналган юлдуз ва ярим ой тасвирланган кишиларга ҳам тегишлидир. Ҳукуматга кўра, бундай шахсларга таҳдид унсурлари сифатида қаралади.

Бу чекловларга минтақада Исломий жангарилар хавфи ортиб бораётгани сабаб қилиб келтирилмоқда. Хитой ҳукумати Шарқий туркистонда амалга оширилган барча қирғин ва зулмларга доимо мана шу сабабни рўкач қилиб келади. Бу чековларга амал қилмаган кишилар эса полицияга топширилади ва керакли жазога тортилади.

Хитой ҳукумати 1949 йилда Исломий ўлкалардан бири бўлган Шарқий Туркистонни босиб олиб, ўзига тобе вилоятга айлантирган. “Шарқий Туркистон” номини “Шинжон”га айлантирган босқинчи ҳукумат миллионлаган хитойликларни бу ўлкага жойлаштириб, Шарқий Туркистондаги мусулмонларга ақл бовар қилмайдиган зулмлар ўтказиб келди. Бу зулм ва тазйиқлар турли янги-янги услублар билан давом эттирилмоқда. Гоҳида қатли омлар маҳаллий хитойликлар қўли билан амалга оширилади, сўнгра ҳукумат уларнинг жиноятидан кўз юмади. Аммо ҳукумат бу ишларни жамоатчиликдан доимо яшириб келади. Ҳаттоки, Хитойнинг турли жойларида иситиқомат қилаётган мусулмонлар ҳам бу воқеалардан бехабар қолишади.

1 COMMENT

  1. meni bir uyg’ur tanishim bor u birodar ham sizlar aytgan gapni aytgan yani  (  Аммо ҳукумат бу ишларни жамоатчиликдан доимо яшириб келади. Ҳаттоки, Хитойнинг турли жойларида иситиқомат қилаётган мусулмонлар ҳам бу воқеалардан бехабар қолишади. ) alloh taolo u yerdagi musulmon birodarlarimizga o’zi nusrat bersin amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here