АҚШ элчихонасининг 2008 йил 3 ноябр кунги хабарида, исроиллик амалдорлар элчихона расмийларига бир неча бор ўз ниятларини тасдиқлашган. Хабарда айтилишича, Исроил Фаластиндаги иқтисодий вазиятни инқироз даражасига етказмаган ҳолда сақлаб туришга ҳаракат қилиб келмоқда. Элчихонанинг мазкур маълумотни ўз ичига олган махфий мактуби АҚШ молия вазирлиги ва давлат департаментиган жўнатилган.
Ўз мақсадига эришиш учун Исроил ҳукумати минтақа учун зарур бўлган маблағларни келиб тушмаслиги учун Ғазога нисбатан кескин пул-кредит сиёсатини қўллаб келмоқда. Элчихона ходимлари Исроилнинг бундай ҳаракатларини, ҳокимият тепасига ҲАМАС ҳаракати келганидан сўнг Ғазо минтақасини “душман бирлашма” сифатида қабул қилганлиги билан изоҳлашмоқда.
Wikileaks сайтида пайдо бўлган навбатдаги хабар Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида вужудга келган навбатдаги тўқнашув асносида пайдо бўлди. Исроил июл ойи бошларида Ғазо минтақасида “Бузилмас қоя” шартли ном остида ҳарбий операция бошлаган ва 17 июл куни Исроил ҳарбийлари Ғазога бостириб кирган эди.
Сўнги хабарларга кўра, яҳуд вужудини Ғазо минтақасига қарши бошлаган уриши натижасида 1626 фаластинлик қурбон бўлиб, 8830 нафари ярадор бўлган. Исроил томонидан йўқотишлар эса 66 киши, шу жумладан 63 нафар аскар ва зобитдан иборат.