АҚШ ҳукуматининг ҳаракатлари ортиқча изоҳга ўрин қолдирмади

463
0

b_690438ea9c2d2d09d1afce9c0f914d7b Босқинчи Исроил армияси “Ҳимоя чизиғи” номи билан бошлаган қирғинда ўлдирилган мусулмонларнинг сони 1868 нафарга етганлиги айтилмоқда. Жароҳат олганлар сони ўн мингга яқинлашган. Исроил армияси бир қанча турар жой биноларини яксон қилиши билан бир қаторда 24та шифохона ва 36та тез ёрдам машинасини ҳам нишонга олиши оқибатида қурбонлар сони янада ортди. Тунелларни йўқ қилиш баҳонасида ташланган оғир бомбалар туфайли 60 оиланинг бутун аъзолар қурбон бўлди. Президент Маҳмуд Аббоснинг тан олишича, ҳужум бошлангандан ҳозирги пайтгача ҳар бир соатда 17 мусулмон ўлдирилган, ҳар уч соатда биттадан ёш бола ўлдирилган.

 Шундай бўлишига қарамай, АҚШ ҳукуматининг охирги ҳаракати ортиқча изоҳга ўрин қолдирмади. Вашингтон Яқин Шарқдаги ўзининг энг яқин иттифоқчиси бўлган Исроилни қуроллантиришда давом этмоқда. Ракеталарни уриб туширадиган “Темир Гумбаз” системасини кучайтириш учун АҚШ конгреси яна 225 миллион долларлик ёрдамни тасдиқлади.

 АҚШ мудофаа вазирлигининг сўзчиси Адмирал Жон Кирби Ғазога ҳужум уюштирилаётган бир пайтда Қўшма штатлар  Исроилга қурол аслаҳа юборганлигини очиқлади.

 “Исроилнинг хавфсизлиги Америка учун муҳимдир. Исроил ҳимоясини кучли ва ҳар бир ҳолатга тайёр туришини таъминлаш АҚШнинг ҳалқаро манфаатлари учун ҳаётий масаладир. Бу аслаҳаларнинг Исроилга юборилиши айни мақсадлар учун амалга оширилмоқда”, деди адмирал Кирби.

 Туркистон:

Демак АҚШ, Ислом юртлари армияларидан қаттиқ ваҳимага тушган. Чунки (Исроил)га Фаластин томонидан деярли ҳарбий хавф йўқ. Атроф юртлардаги жиҳодий ҳаракатлардан ҳам у қадар хавф кутилган эмас. Негаки улар томонидан (Исроил)га қарши кутилаётган ҳаракатлардан АҚШ мусулмонларга қарши (Исроил) содир этаётган қирғинларини оқлаб олишда фойдаланиши мумкин. Демак улар учун хавф, фақат расмий исломий армиялар томонидан кутилади. Шунинг учун АҚШ, Ислом юртлари ҳарбийларини огоҳлантириш, қўрқитиш мақсадида юқоридаги баёнотларни матбуот ҳужуми сифатида тарқатмоқда.

 Ислом олами уйғона бошлади. Норозилик намойишлари, интернет тармоқларида бораётган акциялар, шуларнинг барчаси Умматни бўлаётган жароёнларга шаръий тўғри ёндоша бошлаганидан дарак беради. Мусулмонлар устиларимизда куфр томонидан олиб борилаётган барча моддий зулмларга қарши курашиш, давлатларимиздаги расмий ҳарбий қувватларимиз зиммасидаги вожиб эканини англаб етдилар ва бутун дунё бўйлаб шу чақириқни тарқата бошладилар. Куфр олами ҳам бу ишлардан дахшатга туша бошлади.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here