Тожикистоннинг ташқи қарзи 2,2 миллиард долларга етди

0
575

 

Тожикистон Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиевнинг маълум қилишича, 2014 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Тожикистоннинг ташқи қарзи 2,2 миллиард долларни ёки республика ЯИМнинг 21,9 фоизини ташкил этди.

 Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери асосий қарзни тўлашга 51,3 млн. доллар, фоизларни тўлашга эса 15,7 млн. доллар ажратилган.

 2014 йилнинг 1 июл ҳолатига ички қарз миқдори 2,3 млрд. сомоний (460 млн. доллар)ни ташкл этди, бу ЯИМнинг 4,7 фоизига тенгдир.

 2013 йил якунларига кўра, Тожикистоннинг ташқи қарзи 2 млрд. 161,5 млн. долларни ташкил этар эди. Тожикистоннинг ташқи қарзи бошқа қўни республикалар ташқи қарзи каби ой сайин ошиб бормоқда.

 Ўзидаги мавжуд табиий заҳиралардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ўрнига четдан фоизли қарз олишга одатланган ва бу орқали оддий халқ зиммасига улкан қарз юкини илаётган расмий амалдорлар учун ўзи эгаллаб турган мансабдан фойдаланиб имкон қадар кўпроқ бойлик йиғишдан бошқа ташвиш йўқ.

 Олинаётган бу қарзлар эса қарздор республикани ривожи учун хизмат қилмайди, чунки мустамлакачи кофирлар ажратиладиган қарзларни фақтагина таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, маданият ва ободонлаштириш каби соҳаларга сарфланишини шарт қилиб қўйишади. Бу соҳалар ҳудди ўпқон каби бўлиб унга сарфланган маблағлар ҳеч қачон фойда келтирмайди. Аксинча қарз устига янги қарзлар юкини илиб, оддий халқ турмиш тарзини янада тубанлашишига хизмат қилади.

 Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлиги қашшоқликда яшайдиган аҳоли борасидаги маълумотларни ошкор қилди.

 Агентлик директори Гулнора Ҳасанованинг айтишича, Тожикистонда қашшоқлик даражаси 35,6 фоизни ташкил этади.

 Жаҳон банки мутахассислари 2012 йилнинг июнидан 2013 йилнинг июнигача Тожикистонда тадқиқот олиб борган. Уч мингта оилани қамраб олган тадқиқот шуни кўрсатдики, камбағал оилалар ойига атиги 29 доллар эвазига кун кечиради.

 Республика аҳолисининг 14 фоизи эса ўта қашшоқликда яшайди, уларнинг бир ойлик харажати 20,8 доллардан ошмайди.

NO COMMENTS