Шаҳрисабзда олти гўдак СПИД қурбони бўлди

533
0

Шаҳрисабз шаҳар прокурори Шерали Ашировнинг хабар қилишича, 2007-2013 йиллар оралиғида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 26 нафар гўдак СПИД (ОИТС) вирусини юқтириб олиб, улардан олти нафари ҳаётдан кўз юмган.

  Прокурорнинг сўзларига кўра, гўдакларни СПИД вирусини юқтириб олиши мазкур минтақада “СПИД тарқалишига қарши етарлича курашилмагани сабабли” юзага келган. Шаҳрисабзда мазкур ҳодисага сабабчи бўлган тиббиëт ходимлари ва бошқалар устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-банди (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

  Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг эътиборсизлиги сабабли гўдаклар ва катталар ўртасида СПИД вирусини юқтириб олиш биринчи маротаба кузатилаётгани йўқ. Мисол учун, 2007 йилда Андижон вилоятининг СПИДга қарши кураш марказида тўққиз кишига СПИД вирусини юқтирилган бўлса, 2007-2008 йилларда Наманган вилояти касалхоналарида 147 гўдак СПИД вируси билан заҳарланган эди. Бунга катетер ва бир марта қўлланиладиган шрицлардан стерилизациясиз ва кўп маротаба қўлланишлиги сабаб бўлган. Ўша вақтда 13 нафар врач ва тиббиёт хизматчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улардан 12 киши беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилган эди.

  Ўзбекистонда СПИД касаллиги биринчи марта 1987 йилда хорижий фуқаролар ўртасида аниқланган бўлса, 1989 йилга келиб ўзбекистонликлар ҳам бу бедаво дардга мубтало бўлгани аниқланди. 2007 йилда UNAIDS (БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури) координатори Бертил Линдблад ОИВ тарқалиши бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёда “етакчилик” қилаётганини маълум қилган эди. “1999 йилда фақатгина 28та янги ҳолат қайд қилиган бўлса, 2003 йилга келиб бу 1836тани, 2006 йилда эса рўйхатга олинганлар сони 2205 кишини ташкил этди”, – деган эди Линдбланд.

  2009 йилда Москва шаҳрида Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ/ОИТС бўйича бўлиб ўтган учунчи конференцияда қайд этилишича, 2009 йил 1 январга келиб Ўзбекистонда 12 816 киши ОИВ билан касалланган. 2014 йил март ойига келиб эса, 27 570 киши мазкур касалликни юқтириб олганлар сифатида рўйхатга олинди.

  Юқорида келтирилган маълумотлар фақатгина расмий ҳисоботлар бўлиб, амалда эса бу кўрсаткичлар бир неча баробар кўп бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки бошқа барча соҳада бўлгани каби бу соҳада ҳам расмий ҳукумат ҳеч қандай аниқ маълумот бермай келади.

  Каримов бошчилигида Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган мустабид сиёсат натижасида оддий халқ иқтисодий зулм остида ҳаёт кечирмоқда. Иш жойларини мавжуд эмаслиги, борида ҳам бериладиган иш ҳаққи ҳатто кундалик эҳтиёжини қоплашга ҳам етмаслиги натижасида миллионлаб одамлар Россия, Қозоғистон ва бошқа юртларда йиллар давомида ишлашга мажбур бўлишмоқда. ОИВ/ОИТС вирусини энг кўп юқтирганлар ҳам айнан мана шундай меҳнат муҳожирлари ўртасида қайд этиляпти. Аёллар эса йўқчилик сабабли ўз таналарини сотишгача етиб боришяпти.

  Бундан ташқари ҳукумат томонидан Ислом динини ҳаётдан ва жамиятдан узоқлаштириш учун олиб бораётган қақшатқич кураши натижасида жамиятда, айниқса ёшлар ичида ҳалол-ҳаром тушунчаси, Аллоҳдан қўрқишлик ҳисси сусайиб, одамлар фақатгина шу дунёда яхши яшаш, айши-ишрат суриб қолиш фикрига тушиб қолишди. Натижада эса жамиятда бузуқчилик, гиёҳвандлик каби иллатлари кўпайиб кетди. Айнан мана шу иллатлар ОИТСни келтириб чиқаришини ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтирмай қўйди.

 Мусулмонларни тўғри йўлга бошлаши, ҳалол ва ҳаромни танитиши керак бўлган “сарой уламолари” эса Ислом дини ҳақиқатларини одамларга етказиш ўрнига, ҳукумат томонида чиқарилган бузуқ қарор ва қонунларни жамият ичида тарғиб қилишга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда.

  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

 والله لتأمرن بالمعروف ولتنهون عن المنكر ولتأخذن على يد الظالم ولتأطرنه على الحق أطرا ولتقصرنه على الحق قصرا أو ليضربن الله بقلوب بعضكم على بعض ثم ليلعنكم كما لعنهم» [رواه أبو داود

  “Аллоҳга касамки! Амру маъруф ва наҳий мункар қиласизлар ва золимнинг қўлидан тутиб, уни ҳақ йўлда собит бўлишга ва ҳақ йўлдан чиқмасликка мажбур қиласизлар, ёки бўлмасам Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига уриштириб, сўнг сизлардан олдин ўтганларни лаънатлагани каби сизларни ҳам лаънатлайди!”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here