АҚШ конгреси Исроилга 621 миллион доллар ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
АҚШ конгресининг қарори билан Исроилга ёрдам сифатида ажратилган 621 миллион доллар ёрдам пули Исроил давлати ўзини ўзи яна ҳам яхшироқ ҳимоя қилиш учун сарфланиши билдирилди. Аммо айни пайтда Исроил тарафидан эмас, Ғазо тарафдан ўлганларнинг сони 500 нафардан ошганлиги айтилмоқда.
Сенатнинг мудофаа комиссияси Исроилга моддий ёрдам беришни ўз ичига олган қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бериладиган ёрдам Исроилнинг ҳарбий қувватини ошириш учун, хусусан Исроилда қурилган “Темир гумбаз” ракета мудофаа тизимини кучайтириш учун ишлатилади. Айни қўмита 2013 йилда “Темир гумбаз” ракета мудофаа тизими учун бир миллиард доллар ёрдам ажратишга қарор қабул қилган эди.
1988 йилдан буён Исроил мудофаа тизимини дастаклаб келаётган Америка ҳукумати охирги кунларда Ғазонинг устидан бомба ёғдираётган Исроил ҳукуматининг ҳимоя тизимини кучайтириш учун ҳаракатга келди.
baliq boshidan sasidi deydilarku bu amerika va angliyalarda ish ko’p bu ifloslar jon jahdi bilan islomga qarshi kurashadi lanat bo’lsin bularga