«Ал-Жазира» сайтида чоп этилган мақолага раддия

591
0

 

«Ал-Жазира» сайтида чоп этилган мақолага раддия

2014 йил 8 июнда «ал-Жазира» сайтида «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик билан «ИШИД» минҳожи асосидаги Халифалик» сарлавҳа асосида мақола чоп этилди. Мақола шайх Юсуф Қурзовий раислик қилувчи Ислом Уламолари Халқаро Иттифоқининг раис ўринбосари доктор шайх Аҳмад Райсуний қаламига мансуб. У мақолада бундай даъво қилади: «Шариат бизга Халифалик ёки Исломий Халифалик ёки Халифалик давлати, дейилаётган нарсани ҳеч қачон фарз қилган эмас, бундай Халифаликнинг ёки унинг давлатининг на муайян шаклини ёки кўринишини барпо этиш бизга фарз эмас, биз раҳбаримизни халифа, бошқарувимизни Халифалик, дея – битта жумлани бўлса ҳам – аташга буюрилган эмасмиз».

Биз қуйида Халифалик воқеини, шаръий ҳукмини ва уни барпо этишни фарз қилувчи далилларни рўйи-рост келтирамиз:

Халифалик исломий шариат аҳкомларини барпо қилиш ва исломий даъватни дунёга етказиш учун дунёдаги бутун мусулмонларга раисликдир. У имомликни айнан ўзи, чунки имомлик ва Халифалик битта маънода. Ушбу икки сўз саҳиҳ ҳадисларда келган, улардан бирортаси ҳам бирор шаръий нусусда, яъни Китоб ва Суннатда бир-бирига зид маънода келган эмас, чунки фақат Китобу Суннатгина шаръий нусусдир.

Битта халифа барпо этиш бутун дунёдаги мусулмонларга фарз. Аллоҳ мусулмонларга фарз қилган барча фарзлар сингари битта халифа барпо этиш ҳеч қандай ихтиёрга ҳам, иккиланишга ҳам ўрин йўқ бўлган қатъий буйруқ, уни барпо этишда сусткашлик қилиш энг катта осийликлардан бири бўлиб, унинг учун Аллоҳ қаттиқ азобга гирифтор қилади.

Барча мусулмонларга Халифаликни барпо этишнинг фарзлигига далил: Қуръон, Суннат ва саҳобалар ижмои.

Қуръондан далил: Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ Aни мусулмонлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритишига буюрди ва бу буйруғи қатъий шаклда бўлди. Аллоҳ Таоло Ўз Росули Aга қарата бундай деди:

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»                                 [Моида 48]

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг»                                                                    [ Моида 49]

Росулуллоҳга қилинган хитоб Умматга қилинган хитобдир, агар ул зотнинг ўзига хословчи далил келмаган бўлса. Бу ерда ундай далил йўқ, шунинг учун бу хитоб барча мусулмонларга мана шундай ҳукмни барпо этишлари учун бўлган хитобдир. Халифа барпо этиш ҳукм ва ҳокимият барпо этишдан бошқа нарсани англатмайди. Бундан ташқари, Аллоҳ Таоло мусулмонларга иш эгаларига итоат қилишни фарз қилган, бу эса мусулмонларга иш эгаси бўлиши шартлигига далолат қилади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилинг ва Росулуллоҳга, орангиздаги иш эгаларига итоат қилинг»

                                                                                                                                 [Нисо 59]

Аллоҳ мавжуд бўлмаган кишиларга итоат қилишни буюрмайди. Шу боис бу оят иш эгаларини вужудга келтириш зарурлигига далолат қилади ва бу вужудга келтириш мандуб ҳам эмас, мубоҳ ҳам эмас, балки фарздир, чунки Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритиш фарз. Аллоҳ Таоло иш эгаларига итоат қилишга буюрар экан, уларни вужудга келтиришга ҳам буюрди. Иш эгасини вужудга келтириш билан ўз-ўзидан шаръий ҳукмни барпо қилиш ҳам келиб чиқади, уни вужудга келтиришни тарк этиш билан эса шаръий ҳукмни зое қилиш келиб чиқади, шунинг учун уни вужудга келтирмасликдан ҳаром – яъни шаръий ҳукмни зое қилиш – келиб чиқиши сабабли уни вужудга келтириш фарз бўлиб қолади.

Суннатдан далил: Имом Муслим Нофе йўлидан ривоят қилади: Менга Ибн Умар бундай деди: мен Росулуллоҳ Aнинг бундай деганларини эшитгандим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».

Бу ерда Набий A барча мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилдилар ва бўйнида байъатсиз вафот этган кимсани динсиз ҳолда вафот этди, дея сифатладилар. Байъат фақат халифага қилинади, бошқага қилинмайди. Росулуллоҳ ҳар бир мусулмонга зиммасида байъат бўлишини фарз қилдилар, ҳар бир мусулмонга халифага байъат қилишни фарз қилмадилар, чунки бу ердаги фарз ҳар бир мусулмон елкасида байъат бўлишидир, яъни битта халифанинг бор бўлиши ҳар бир мусулмон елкасида байъат сифатида мавжуд бўлишга ҳақли. Чунки айнан халифанинг бор бўлиши ҳар бир мусулмон елкасида байъатни бор қилади, у амалда байъат қиладими ё қилмайдими, фарқи йўқ. Шунинг учун мазкур ҳадис халифа сайлаш фарзлигига далил бўлган, ҳар бир шахснинг халифага байъат қилиши фарзлигига далил бўлмаган. Чунки Росулуллоҳ A мусулмон зиммасида байъат бўлмаган ҳолда вафот топишига дашном бердилар, тўғридан-тўғри байъат бермасликка дашном бермадилар. Набий Aдан ривоят қилинади:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ. قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Ибн Аббос ривоят қиладики, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَنْ كَرِهَ مِنْ أميرِهِ شَيْئًا فَلْيَصْبِرْ عَلَيْهِ، فَإنَّهُ لَيْسَ أحَدٌ مِنَ النَّاسِ خَرَجَ مِنَ السُّلْطانِ شِبْراً فَماتَ عَلَيْهِ إلاَّ ماتَ مِيتَةً جاهِلِيَّةً»

«Ким амиридан бирор нарсани ёқтирмаса, унга сабр қилсин, чунки бирор киши султонга қарши чиққан ҳолда вафот топган бўлса, динсиз ҳолда вафот топибди». (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисларда Росулуллоҳдан мусулмонлар бошларига волийлар келиши ҳамда халифа қалқон ҳимоячи экани хабар қилинган, чунки Росулуллоҳнинг имом-халифани қалқон деб сифатлашлари халифани бор бўлиши фойдали эканидан хабар яъни талабдир. Чунки Аллоҳдан ва Росулидан хабар агар дашномни ўз ичига олган бўлса, бу тарк қилишга бўлган талабни яъни қайтарувни англатади. Агар мақтовни ўз ичига олган бўлса, қилишга бўлган талабни англатади. Агар талаб қилинган амални қилишдан шаръий ҳукм келиб чиқса ёки уни тарк қилишдан шаръий ҳукмни зое кетказиш келиб чиқса, бу талаб қатъий бўлади.

Шунингдек, бу ҳадисларда мусулмонларга сиёсат юритувчи халифа бўлиши айтилган. Бу эса шу халифа барпо қилиш талаб этилаётганини англатади. Яна бу ҳадисларда мусулмоннинг султонга қарши чиқиши ҳаромлиги айтилган, бу ҳам мусулмоннинг султон барпо қилишни яъни бу фарз ҳукмини олишини англатади. Бинобарин, Росулуллоҳ A халифаларга итоат қилишга ва ундан Халифалик талашган кимсани қатл қилишга буюрдилар. Бу ҳам халифа барпо қилишга ҳамда у билан Халифалик талашган барча кимсаларни қатл қилиш орқали унинг Халифалигини муҳофаза қилишга бўлган буйруқни англатади. Имом Муслим ривоят қилган ушбу ҳадисда Набий A бундай марҳамат қиладилар:

«وَمَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آَخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الآخَرِ»

«Кимки битта имом билан байъатлашиб унга қўлини ва қалби қўрини берса қўлидан келганича унга итоат қилсин. Энди агар бошқа биров келиб у билан имомликни талашса, унинг бўйнига қилич билан уринглар».Демак, имом-халифага итоат қилишга бўлган буйруқ уни барпо қилишга бўлган буйруқдир, у билан Халифалик талашган кимсани қатл қилиш буйруғи доимо битта халифа мавжуд бўлиб туриши тўғрисидаги қатъийликка қаринадир.

Саҳобалар ижмоидан далил: Саҳоба Gлар Росулуллоҳ Aнинг вафотларидан сўнг битта халифа барпо қилиш шартлигига ижмо қилганлар. Аввал Абу Бакрни халифа қилишга ижмо қилдилар, у вафот этгач, Умарни, у вафот этгач, Усмонни, у вафот этгач, Алини халифа қилишга ижмо қилдилар. Дарвоқе, саҳобаларнинг халифа барпо этишга қилган ижмолари Росулуллоҳ A вафот этганларидан сўнг ул зотни дафн қилишни кечиктиришиб, халифа сайлаш билан банд бўлганларидан ҳам тасдиқланган, ҳолбуки, маййитни дафн қилиш фарз эди, уни ювиб кафанлаб дафн қилиши керак бўлган кишиларнинг бошқа иш билан банд бўлишлари ҳаром эди. Росулуллоҳ Aни ювиб кафанлаб дафн қилиш билан шуғулланишлари лозим бўлган саҳобаларнинг бир қисми халифа сайлаш билан шуғулландилар, қолган қисми бунга сукут қилдилар ва буни инкор этишга ҳам, ўзлари дафн қилишга ҳам қодир бўлиша туриб, ушбу кечиктиришга шерик бўлдилар. Натижада, маййитни дафн қилишдан кўра халифа сайлаш муҳимлигига ижмо бўлиб қолди. Бу қачон халифа сайлаш маййитни дафн қилишдан ҳам зарурроқ бўлган ҳолдагина бўлади.

Бундан ташқари, барча саҳобалар бутун ҳаётлари давомида халифа сайлашнинг зарурлигига ижмо қилганлар, фақат кимни халифа қилиш масаласида ихтилоф қилганлар, на Росулуллоҳ Aнинг ҳаётлик пайтларида, на вафот этганларидан сўнг хулафои рошидинлар даврида халифа сайлаш борасида мутлақо ихтилоф қилган эмаслар, шунинг учун саҳобаларнинг ушбу ижмолари халифа сайлаш фарзлигига очиқ кучли далил бўлиб қолди.

Бинобарин, динни барпо қилиш, дунё ва охират ишларининг барча соҳаларида шариат аҳкомларини татбиқ этиш субути ҳам, далолати ҳам қатъий далил орқали фарздир. Буни эса ҳокимиятга эга раҳбарсиз асло адо этиб бўлмайди. Шаръий қоидада «вожибни адо этиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдир», дейилган бўлиб, битта халифа сайлаш шу жиҳатдан ҳам фарз бўлган.

Мана, ушбу далиллар шунга очиқ далолат қилмоқдаки, мусулмонлар орасидан уларга бошқарув ва ҳокимият барпо этиш ҳам, бошқарув ва ҳокимиятга ўтирадиган битта халифа барпо этиш ҳам фарздир, чунки бундан фақат бошқарув ва ҳокимиятгина эмас, балки шариат аҳкомларини татбиқ қилиш ҳам мақсад қилинган. Шунинг учун Ислом аҳкомларини қоим қилувчи, мусулмонларга фарз сифатида даъват юкини кўтарувчи халифани барпо этиш исломий бошқарувни барпо этиш ва мусулмонлар дахлсизлигини ҳимоя қилиш каби Аллоҳ мусулмонларга буюрган фарзлардан бири бўлишидан ташқари саҳиҳ шаръий нусусларда исботланганига асло шубҳа йўқ бир иш ҳамдир. Бироқ бу фарз мусулмонларга фарзи кифоя бўлиб, агар улардан баъзилари уни адо этса, фарзлик топилади-да, бошқа мусулмонлардан соқит бўлади. Агар шу баъзилари барпо этиладиган ҳамма амалларни қилиш билан ҳам уни барпо этишга қодир бўлмасалар, у ҳамма мусулмонларга фарзга айланади ва мудом мусулмонлар халифасиз эканлар, бу фарз ҳеч кимларининг зиммасидан соқит бўлмай туради.

Мусулмонлар учун халифа барпо этишдан ўтириб қолиш энг катта осийликлардан бири, чунки бу Исломнинг энг муҳим фарзларини қилишдан ўтириб қолишдир. Бунга дин аҳкомларини барпо қилишгина эмас, балки ҳаётнинг ҳамма соҳасида Исломнинг мавжуд бўлиши ҳам боғлиқдир. Шунинг учун мусулмонлар ҳаммалари ўзлари учун битта халифа барпо этишдан ўтириб қолганликларида қаттиқ гуноҳкордирлар.

Аҳмад Райсуний мазкур мақоласи билан ўзидан олдинги Али Абдураззоққа тақлид қилди. У ҳам ўзининг «Ислом ва бошқарув усули» (1925) номли машҳур китобида мана бундай иддиолар қилганди: «Тўғриси, Ислом дини мусулмонлар ўртасида маълум бўлган ана шу халифаликдан покдир,мусулмонлар унинг теварагида пайдо қилишган рағбат-истак, қўрқув, азизлик ва қувват деган барча нарсадан покдир. Халифаликнинг диний режаларнинг бирортасига мутлақо алоқаси йўқ. Қозилик ва бошқалар ҳам бошқарув вазифаларидан ва давлат мансабларидан эмас. Аксинча бу бошқарув вазифалари ва давлат мансаблари динга ҳеч бир алоқаси бўлмаган бир қуруқ сиёсий режалардир, холос. Шунинг учун дин уларни тан ҳам олмайди, инкор ҳам қилмайди, дин уларга буюрмаган ҳам, улардан қайтармаган ҳам, балки улар борасида ақл ҳукмларига, бошқа умматлар тажрибаларига ва сиёсат қоидаларига мурожаат қилишимиз учун уларни ўзимизга ташлаб қўйган».

Ўшанда Азҳардаги Катта Уламолар Ҳайъати Абдурраззоқнинг бу уйдирмасига қарши чиққан ва уни маҳкамага тортиб, уламолар гуруҳидан чиқариб ташлашга ҳукм қилган ҳамда «Адолат» номли ҳаққонийлик вазирлигидаги шаръий қозилар таъзир кенгаши ундан шаръий қозилик ҳуқуқини олиб қўйишга ижмо қилган эди. Демак, бугун ҳам Ислом Уламолари Халқаро Иттифоқи Райсунийнинг бундай қилмиши учун ҳисобга тортмоқлари лозим!

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа- «КолумбиаЦентр» – блок б – иккинчи қаватПочта қутиси14­5010телефон: 009611307594

уяли телефон: 0096171724043

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here