Туркиянинг Фотиҳ жомесида ўқилган жума намозидан сўнг катта йўлни тўлдириб “Саражхона” хиёбонига қараб йўл олган мусулмонлар Америка ва Исроилга лаънатлар айтишди. Такбирлар садоси остида ўтган намойишда барча мусулмонлар бир оғиздан “Фаластин учун бирдан бир ечим халифаликдир”, деган шиорларни баралла айтишди. Намойишга “Yeni Akit” газетасининг журналисти Аҳмад Варол ва тадқиқотчи жарналист Ҳамза Эр ёрдам кўрсатишди.
“Саражхона” хиёбонида ўтказилган намойишда Ҳизбут Таҳрирнинг фаол йигитларидан бири Маҳмуд Кар матбуот баёнотини ўқиб эшиттирди. Матбуот баёнотида АҚШ ва Исроилга лаънатлар айтилар экан, Ғазо фожеаси Ислом ўлкаларидаги ҳокимлар тарафидан номигагина қоралаб қўйилганлиги танқид остига олинди.
“Эй мусулмонлар! Биз бу ҳужумларга қарши сукут сақлаганларни қаттиқ танқид остига оламиз. Қўлидан бир иш келмаслиги аниқ, бироқ бир оғиз қоралаб қўйишдан ҳам ожиз қолганларни танқид қиламиз. Оғизда гапириб қўйиб амалда бажармаганларни танқид қиламиз. Армияларини казармаларида ушлаб туриб, террорист Исроилнинг қалбига қўрқув солмаган қўрқоқларни танқид қиламиз. Мусулмонларнинг қонларига беланган кофирларнинг қўлларини маҳкам тутган кимсаларни танқид қиламиз. Мармара шаҳидларини арзимас чақалик компенсацияга сотганларни танқид қиламиз. Мусулмонларнинг илк қибласи бўлган Ақсони ишғол этган яҳудийлар билан разведка бўйича битим тузганларни танқид қиламиз. Исроил билан тузилган ҳарбий ва иқтисодий битимларни бекор қилмаганларни танқид қиламиз. Исроил элчихонаси ва консуллигини мамлакатда бемалол ишлашига имконият яратиб берган давлат раҳбарларини танқид қиламиз. Фаластинда сионист яҳудий вужудига ҳаддини билдириб қўймаган раҳбарларни танқид қиламиз”, дейилади матбуот баёнотида.