Фаластинлик мусулмонлар ҳимояси учун

570
0

 Босқинчи яҳуд давлати 8 июл куни Ғазо минтақасига бошлаган ҳужуми натижасида аксари тинч аҳоли бўлган камида 270 нафар мусулмон ҳаётдан кўз юмди. Яқин Шарқ минтақасидаги малай ҳокимлар эса казармаларда бекорчиликдан зерикиб ўтирган мусулмон аскарларни яҳуд вужудига қарши жангга бошлаш ўрнига “Хамас” ва яҳуд вужуди ўртасида воситачилик қилиш ва “чуқур ташвиш билдириш”дан нарига ўтишмаяпти.

 Юз миллионлаб мусулмонлар қуршовида яшовчи бир неча миллион аҳолига эга яҳуд вужуди эса содир этаётган жиноятлари учун ҳеч қандай жавоб бермаслигини ва мусулмонларнинг малай ҳокимлари ўз хожалари бўлимиш Америка ва Ғарб давлатлари чизиб берган чизиқдан бир қарич ҳам четга чиқа олмасликларини яхши билганлиги сабабли ўз жиноятларида тобора ҳаддан ошмоқда.

 Гарчи ер юзининг турли минтақаларида яшовчи мусулмонлар фаластинлик диндошлари ҳимояси ва қўллови учун турли хил норозилик тадбирларини уюштиришаётган бўлишсада, уларнинг ҳокимлари ҳеч қандай амалий ишга ўтишмаяпти.

 Шундай тадбирлардан бири 18 июл куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди. Бишкекда “Барча мусулмонлар биродардирлар” номи остида Ғазо минтақасидаги ҳарбий амалиётларга қарши бўлиб ўтган норозилик намойишида парламент депутати Турсунбой Бакр ўғли, Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак хожи Жалилов, Ўзбек хожи Чўтонов, Руслан Бекназаров ва 150 нафар мусулмонлар иштирок этди.

 Тадбир иштирокчилари Ғазо минтақасида яҳуд вужуди амалга ошираётган ҳарбий амалиётларни танқид қилиб, халок бўлганлар учун Қуръон тиловат қилишди ва Қирғизистон ҳукуматидан Яқин Шарқда юз бераётган ходисаларга ўз муносабатини билдиришни талаб қилишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here