«Халифалик»ни эълон қилиш ИШИД тушиб қолган бир тузоқдир

517
0

01-11«Халифалик»ни эълон қилиш ИШИД тушиб қолган бир тузоқдир ва бу нарса унинг бир ташкилот эканлигини асло ўзгартирмайди

Ҳижрий 1435 йил рамазоннинг биринчи куни, милодий 2014 йил 29 июнда ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ташкилотининг расмий нотиғи «Абу Муҳаммад Адноний» Исломий Халифалик давлати тикланганини эълон қилди. У  шунингдек аъёнлар, қўмондонлар, амирлар ва ИШИДдаги шўро мажлисидан иборат аҳли ҳал вал ақд ўзларининг амирлари «Абу Бакр Бағдодий» лақаби билан танилган «Иброҳим Аввод Бадрий»га халифалик байъатини беришганини, у бу байъатни қабул қилиб бу билан мусулмонлар халифасига айланганини, шунинг учун қолган мусулмонларнинг ҳам унга байъат бериши ва унга итоат этиши вожиб бўлиб қолганини ҳам эълон қилди.

Халифаликни эълон қилиш борасидаги бу оғир хато биз учун кутилмаган иш бўлгани йўқ. Чунки бу иш ўзини итоат этиш вожиб бўлган Исломий давлат деб ҳисоблаб «Ироқ Исломий давлати»ни эълон қилганидан кейин, сўнгра «Ироқ ва Шомдаги Исломий давлат»га айланиш учун ўзига Жабҳатун Нусрани қўшиб олганини эълон қилганидан бошлаб ўзи учун мусулмонлар орасида қабул бўлишни тополмаганидан кейин олдинга қараб қочишга одатланиб қолган ташкилот томонидан содир бўлиши кутилган эди.

Халифалик ҳақидаги бу эълон Ироқда Моликийнинг адолатсиз сиёсатига қарши қўзғолон интифозасига ўхшаш нарса юз берганидан кейин юзага келди. Бу интифозада араб уруғлари, баасчи зобитлар…дан иборат бир неча тарафлар иштирок этди… ва ишлар тартиблаштирилди сўнгра режалаштирганлар томонидан пухталанди. Қўзғолончилар қаршисида мағлуб бўлиб ўз ҳарбий қисмларини тарк қилган ва ўз ортларида оғир қурол-аслаҳаларни, Мосул банкида эса миллиардлаб пулларни қолдирган хизматдаги зобитлар билан тузилган яширин келишув билан шундай бўлди! Бунинг ортидан ахборот воситаларида бу ғалабалар ортида ИШИД турибди, деб уқтириш ва катта шов-шув кўтариб шишириб кўрсатишлар бошланди… Натижада бу ташкилот ўзи ҳақида бу юртни ўзининг имони билан озод қилди ва ўзининг қатъияти билан бу пуллар ва ҳарбий техникаларни ғаниймат-ўлжа қилиб олди, деб хаёл қилди! Бу ташкилотдагилар бутун ер юзи ўзини бошқаришга уларни чақиряпти, Халифалик ўзини эълон қилишлари учун уларни интизор кутяпти, деб хаёл қилишди! Улар яхши гумонда амалга оширилган бу нарса аслида Ғарб томонидан уларни алдаб-авраб секин-аста мана шу қотил тузоққа тушириш эканлигидан огоҳ бўлишмади. Бу тузоқ Халифалик суратини бузиб кўрсатиш учун Халифаликни эълон қилиш тузоғи эди!

Эй дорул Ислом маркази бўлмиш Шом Суриясидаги мусулмонлар!

Юз берган бу ҳодиса буюк Халифалик лойиҳасини йўқ қилиш мақсад қилинган қатор ишлар силсиласидаги бир янги ҳалқа бўлишдан нарига ўтмайди. Суриядаги қўзғолон вазияти ривожи Халифаликни кучли талаб қилиш даражасига, илмонийлар лойиҳаси эса йўқ бўлиш сари юз тутиш даражасига етганидан кейин ва миллий коалициядан иборат бир ҳовуч қолган-қутган илмонийларнинг халқ орасида айтарли ҳеч қандай обрўси қолмаганидан кейин шу ҳалқани қўллаб кўришга ўтишди… Суриядаги ана шу вазият оқибатида Ғарб шу даражада қўрқувга тушиб қолдики бу қўрқув уни ғарбча илмоний ечим фақат Ғарб манфаатлари ва нуфузига хатар туғдираётган Суриядаги ана шу кучли исломий ҳолатга зарба беришдан кейингина дунё юзини кўради, деб аниқ ишонч ҳосил қилишга олиб келди.

Биз албатта Халифалик лойиҳасига қарата кофир Ғарб қопчиғидан отиладиган охирги «ўқ» у халифалик деган бир нарсани тиклаш эканлигини жуда яхши билар эдик. Лекин бу халифалик нима ўзи? У ҳеч шубҳасиз Халифаликни хунук қилиб кўрсатадиган, содда мусулмонларни Халифаликдан нафратлантирадиган, ана шундан кейин Ғарб хоҳласа мусулмонларнинг ўзларининг қўли билан қулатадиган ҳақиқий бўлмаган «халифалик»дир. Мақсад ана шундан кейин Халифаликни талаб қилаётган юз миллионлаб мусулмонлар қалбларида Халифаликни қулатишдир… Зеро биз яқинда Америка президенти Барак Обаманинг маслаҳатчиси Муҳаммад Абёрийнинг: «Халифаликнинг қайтиши бир муқаррар ишдир, шунинг учун Қўшма Штатлар олдидаги ягона вариант Халифаликни ўз измига солишдир» деган гапларини ҳаммамиз эшитдик.

Биз Халифаликни илмонийлар асло тикламаслигини ҳам яхши биламиз. Чунки акс ҳолда у биринчи кунданоқ фош бўлиб шармандаси чиқади… Аксинча Халифаликни мусулмон одамлар тиклайдилар, улар уни тиклаш йўлига ўз қонларини роҳатланиб бахш этадилар, Халифалик йўлида ўзларига қарши чиққанларга қарши жанг қиладилар… Бу эса амалда бўлган ишдир… Бу «давлат»ни эълон қилганлар йўл қўйган энг катта хато ўзларини мансур-нусрат берилган тоифа ва аҳли сунна вал жамоа деб, қолган мусулмонларни эса муртадлик ва мунофиқлик аҳли бўлмаса-да бидъат ва залолат аҳлидир, деб хаёл қилишгани бўлса керак.

Чунки давлат у ҳақида қуруқ эълон қилиб қўйиш билангина ёки у ҳақда хушхабар бериб қўйиш билангина ёки унинг аҳлидан қарши чиққанларни жазолаш билангина бўлмайди. Аксинча давлат – аппарат, низомлар ва муассасалардир. Давлат ўз зиммасидаги вожиб вазифаларни бажаради, қолаверса ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга бўлади… Давлат – барча соҳаларни қамраб олувчи конституция, аниқ қонунлар бўлиб, ҳоким фуқаролар томонидан шу конституция ва қонунлар асосида муҳосаба қилинади… Давлат – ижроий вужуд бўлиб, у ўз ҳокимиятини ва шаръийлигини мусулмонлардан олади, у мусулмонларга уларнинг розилигисиз мажбурлаб юкланмайди… Давлат – армия, полиция, волийлар, қозилар ва хизматчи ходимлардир… Давлат – бир маълум пойтахтдаги тинчлик ва омонликдир, бир қодир, лаёқатли, аниқ султон-ҳукмронлик эгаси бўлган имом бу давлатни бошқаради, истаган одам бу имомни топа оладиган бўлади. Давлат – имом байъатга лойиқ бўлса аҳли ҳал вал ақд унга розилик ва ўз ихтиёри билан берадиган байъатдир.

Аммо Халифалик йўқотилганига тўқсон йилдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин ҳақиқий бўлмаган халифаликни эълон қилинганига келсак, унинг у ерда ҳеч қандай таянчлари йўқ, бир маълум пойтахти ҳам йўқ, кўзга кўриниб турган ғолиб ҳукмронлиги ҳам йўқ, уни эълон қилганларда шариат борасида ҳам, сиёсат борасида ҳам ҳеч бир онг йўқ… Демак бу – Аллоҳга қасамки – мусулмонлар туйғуларини ўйинчоқ қилиб ўйнаш, уларнинг орзу-умидларини чил-парчин қилиш, уларнинг асабларини қийнаш, ёш ўғлонларини куйдириб кул қилиш, уларнинг душманлари фойдасига хизмат қилишдир.

Сўзимиз якунида дорул Ислом маркази бўлмиш Шомдаги аҳлимизга қуйидагиларни айтамиз:

Макру ҳийла тегирмони  Ғарб давлатлари элчихоналарида уларнинг малайларида тинимсиз айланмоқда. Улар сизнинг қўзғолонингизни ва қўзғолончиларингизни малайлик, хиёнат ва динга душманлик «кушхонаси»да қурбон қилишмоқчи… Шундай экан уйғонинглар ва уларнинг сизларни бир-бирингиз билан уруштириш учун жар солишаётган чақириқларидан ўта эҳтиёт бўлинглар. Ўзингизни – ўзингиз била туриб – душманларингиз хизматкорларига айлантириб олманг… Киши модомики биронта ҳаром қонни тўкмас экан доим диннинг роҳатбахш кенгликларида бўлади… Демак биз учун бу жаҳаннамий лойиҳага қарши туришнинг йўли фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик фикратини маҳкам тутиш, унинг учун илдам ҳаракат қилиш, Ғарбнинг Халифаликни хунук кўрсатиб уни йўқ қилишга оид ўйинларидан ва қабиҳ режаларидан онгли равишда огоҳ бўлиш, ўз сиёсий етакчилигимизни унга лойиқ бўлган онгли мухлис кишиларга беришдир. Бу лойиқ онгли мухлис кишилар Умматни севадилар, Уммат ҳам уларни яхши кўради, улар Умматга хайри дуода бўладилар, Уммат ҳам уларга хайри дуода бўлади… Улар Халифаликни тикласалар у билан ерни зилзиладек ларзага соладилар, оламдаги куч мувозанатларини бутунлай ўзгартирадилар, Халифаликни – уни хунук қилиб кўрсатишдан – ҳимоя қиладиган қўрғон бўладилар, уни макру ҳийлалардан ва фитналардан ҳимоя қилувчи қалқон бўладилар.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мусулмонларнинг барча юртларида доимо мусулмонларнинг энг бирламчи масаласи билан бирга қолаверамиз. Бу масала пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклашдир. У ҳамма мусулмонларнинг Халифалигидир. Зеро у бирон ташкилот, ҳизб, жамоат ва мазҳабнинг монополияси эмас. Шунинг учун биз Халифаликка даъватни давом эттираверамиз, уни ҳимоя қилишда давом этамиз, унга қарши тадбир қилинаётган барча макр ҳийлаларни фош этаверамиз, бутунлай жиддийлик, сабр ва шариат аҳкомларига қаттиқ амал қилиш билан уни тиклашга ҳаракат қилаверамиз. То Аллоҳ Ўз амри билан ҳукм қилгунга қадар шундай қилишда давом этаверамиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                            12 рамазон 1435ҳ

Сурия вилояти                                                                                                   10 июл 2014м

 

1 COMMENT

  1. Bechora hizb tahrir……..
    Nech yillardan beri qilyatgan ishila yolgon ekanini isbot bolib qolgani alam qildimi…
    Ishid tuzoqqa tushib halifalik quradi hizb tahrir tushmay quradi shunaqami……..
    Alam qilib ulib ketiyla

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here