Украина президенти Порошенко айирмачилар тарафидан тартиб бузилганлиги туфайли 20 июнда эълон қилинган “вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш қарори”ни узайтирмаслигини, балки террорга қарши кураш амалиётларини такрор бошлашини билдирди.
Украина президентининг расмий сайтида Порошенконинг “Ерларимизни тозалаймиз. “ўт очишни тўхтатиш қарори”ни узайтирмаслик билан тинч инсонларимизга нисбатан куч ишлатган, давлат иқтисодини фалаж ҳолатига келтирган, ишчилар ва нафақаҳўрларни маошларидан маҳрум қилган, каналлар ва темир йўлларни вайрон қилган, ватандошларимизнинг тинчини бузган террористлар ва бузғинчиларга ўз жавобимизни берамиз”, деган сўзлари келтирилди.
Украина парламентининг сўзчиси Александр Турчинов тарафидан берилган баёнотда эса ҳукумат россияпараст айирмачиларга қарши “террорга қарши кураш” амалиётини қайта бошлаганлигини очиқланди.
“Украина қуролли кучлари террористларнинг базалари ва сақланган жойларига хужум бошлади”, деди Турчинов.
“Union” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 25-артеллиячи отряд Славянск шаҳридаги айирмачиларнинг машғулот лагерини бомбалаган. Ҳужумда 250 нафарга яқин россияпараст кучлар ҳалок бўлгани айтилмоқда. Крамоторск шаҳридаги тўқнашувда эса бир халқ автобуси икки ўт орасида қолиб кетиши натижасида тинч аҳолидан 4 киши ҳаётдан кўз юмиб, 5 киши яраланди.
Айирмачи кучлар Слявянск шаҳрида амалга оширган ҳужумда чегарачиларнинг зирхли автоуловини нишонга олишди. Ракета билан урилган автоуловдаги 6 киши яралангани айтилмоқда.