Миср ва Исроил ўртасидаги махфий битим юзага чиқди

0
679

Ал-жазира телеканали Миср ва Исроил ўртаси махфий суратда амалга оширилган энергияга оид битимларни ошкор қилди.

Ал-жазиранинг тадқиқот бирлиги Ҳусни муборак замонида имзоланган ва ўтган йилда ҳарбий тўнтариш билан Миср ҳокимиятини қўлга киритган Ас-Сиси даврида ҳам давом эттирилиши учун жиддий ҳаракат қилинган махфий энергия битимини ошкор қилди. Душанба кечқурун намойиш қилинган “Мисрнинг йўқотган кучи” номли ҳужжатли филмьда Мисрнинг нефт ва табиий газ саноатининг шу вақтгача сир сақланиб келган жиҳатлари ошкор қилинди. Филмьда келтирилишича, Ҳусни муборак замонида имзоланган битимларга кўра – Миср энергия ресурсларига бой ўлка бўла туриб – Исроилдан нефт ва газ сотиб олган.

Қўлга киритилган маълумотларга кўра, катта ишбилармон тадбиркорлар бу махфий битимлар орқали қандай фойдаларни қўлга киритганлиги ва қисқа давр ичида газга бой мамлакатни айнан газ борасида Исроилга қандай тобе ҳолатга келтириб қўйганлиги филмьда очиб ташланади.

Шунингдек, ҳужжатли филмьда четга катта миқторда газ экспорт қиладиган Миср тарафидан имзоланган битимлар орқали мамлакатдаги энергия секторларини қандай ҳароб қилинганлиги ва Мисрга оид бўлган захиралар қандай Исроилнинг қўлига ўтиб кетганлиги ҳам намойиш этилади.

Мисрда юз берган ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг Мисрнинг Исроилдан газ сотиб олишини давом эттириш учун янги ҳукумат юритган махфий ҳаракатлар Тел-Авив манбалари тарафидан бирма-бир ёритиб ўтилганлиги ҳам ушбу филмьдан ўрин олган.

Яна филмьда Исроилнинг собиқ энергия вазири Жозеф Парицкий табиий газга бой бўлган Миср ўлкасини газга эҳтиёжи борлиги ҳақида билдирган фикрлари келтирилади.

“Мисрнинг табиий газга эҳтиёжи бор. Биз унга газ сотяпмиз, бундан яхши иш борми?”дейди Парицкий.

NO COMMENTS