Хабарда айтилишича, суҳбат мобайнида асосий эътибор Украинадаги кучли ички инқирозини хал этишда халқаро ёрдам кўрсатиш масаласига қаратилган.
Сергей Лавров Украина жанубий шарқида расмий Киев томонидан амалга оширилаётган ҳарбий амалиётлар тезроқ тўхтатиш, ўт очишни тўхтатиш шартларини келишиш, гуманитар ёрдам муаммоларини хал этиш ва Украина келажагини тузиш тўғрисидаги умумхалқ диалогини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу йўналишларда ўзаро курашаётган томонларни тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш зарурлигига эътибор қаратилди.