Намойишлар, юришлар ва мусулмонларнинг икки саф бўлиб чиққанлари тўғрисидаги ҳадис билан боғлиқ саволларга жавоб

576
0

загруженноеҲизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Намойишлар, юришлар ва мусулмонларнинг икки саф бўлиб чиққанлари тўғрисидаги ҳадис билан боғлиқ саволларга жавоб

Moadh Seif Elmi саволи:

Ассаламу алайкум, улуғ шайх ҳазратлари! Мусулмонларнинг икки саф бўлиб чиққанлари, бирига Умар, иккинчисига Ҳамза бошчилик қилганлари тўғрисидаги ҳадис заифми? Ташаккур!

Andalusi Maqdisi Andalus саволи:

Ассаламу алайкум, улуғ шайх ҳазратлари!

Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин, Сиз намойишлар ҳақидаги саволга берган жавобингизда ушбу ҳадисни далил қилгандингиз:

Абу Нуайм Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Мусо ибн Маҳрон Асбаҳоний (вафоти ҳижрий 430 сана) ўзининг «Ҳулятул авлиё табақотул асфиё» китобида Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Мен Умар Gдан – нима учун сиз Форуқ, дея аталгансиз, деб сўрадим. У бундай деди: Ҳамза мендан уч кун олдин Исломга кирди. Кейин Аллоҳ мени ҳам қалбимни Исломга очди. Ўшанда мен – Росулуллоҳ A қанилар, деб сўрадим. Синглим – Ул зот Сафодаги Арқам ибн Арқамнинг ҳовлисидалар, деди. Ўша ҳовлига бордим… Кейин – ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу, дедим. Шунда ҳовли аҳли шундай такбир айтдиларки, буни бутун масжид аҳли эшитди. Мен – ё Росулуллоҳ, биз вафот этсак ҳам, тирик бўлсак ҳам ҳақ устида эмасмизми, деб сўрадим. Ул зот дедилар: Бўлмасамчи, жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, сиз вафот этсангиз ҳам, тирик бўлсангиз ҳам Албатта ҳақ устидасиз. Мен – у ҳолда, нега яшириняпмиз, сизни ҳақ билан жўнатган Аллоҳга қасамки, сиз албатта чиқасиз, дедим. Кейин ул зотни чанг тўзон кўтариб бораётган икки саф ичида олиб чиқдик. Бир сафга Ҳамза, иккинчи сафга мен бошчилик қилдим. Ниҳоят масжидга кирдик, Қурайш менга ва Ҳамзага боқишиб, уларни илгари ҳеч учрамаган ғам-ташвиш қамраб олди. Ўша куни Росулуллоҳ A мени Форуқ (ажратувчи), деб атадилар ва Аллоҳ ҳақ билан ботил ўртасини ажратди».

Бу ҳадисни ўрганиб чиқилди: Албоний уни инкор этилган, дебди, аксар ҳадис аҳли ҳам уни заиф дебдилар. Менинг саволим икки жиҳатлама: Заиф ҳадисни далил қилса бўладими? Агар қилса бўлса, у ҳолда, уни қачон далил қиламиз ва уни қандай муҳокама қиламиз? Агар уни далил қилиб бўлмаса, у ҳолда, сизда – Аллоҳ илмингиздан бизга манфаат келтирсин – саволимда келтирилган ҳадисдан ҳам бошқа ҳадис борми? Аллоҳ сизга барака ато этсин ва сизнинг қўлингиз билан фатҳлар берсин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Икки савол ҳам бир мавзуда, шу боис сизларга қуйидагича жавоб бераман:

Қадрли биродарлар, сиз бирор ривоятни заиф деган кишини ўқиган бўлсангиз, ўша ривоят албатта заиф бўлиб қолмайди. Мисол учун, Бухорий ва Муслимдаги ҳадисларни баъзи бир «шайхлар» заиф, дейишган. Яъни улар шундай ҳадисларни заиф, дейишганки, уларни иккала имом ишлаб чиққан ва икковининг бу ривоятларини Уммат рози бўлиб, кўнгли тўлиб қабул қилган. Бухорий ва Муслим ривоятни санад ва матн жиҳатидан саҳиҳлиги тўғрисида буюк улкан ўлчовларга риоя қилганлар. Шунга қарамай иккала имом ҳадисларини заиф дейдиган кимсалар топилиб турибди!

Тўғри, ҳадиснинг заифлиги очиқ кўринса, уни далил қилиш мумкин эмас. Бироқ баъзан муҳаддислар ё улардан айримлари бу ҳадисни заифликка ҳукм қилишган бўлсалар, қолганлари уни ҳасан, далил қилишга яроқли эканига ҳукм қилганлар. Ҳадис ва унинг усули борасида илми бор киши бу масалани яхши билади ва у муҳаддислару мужтаҳидлар наздида машҳур масала. Натижада, сиз бу ҳадисни кимлардир далил қилганини, кимлардир далил қилмаганини гувоҳи бўласиз. Биз бу тўғрида «Шахсия» китобимизнинг биринчи жузи «мақбул ҳадис ва мардуд ҳадис» ҳамда «Ҳадисни шаръий ҳукмга далил қилиш» бобларида муфассал баён қилганмиз.

Энди, саҳобаларнинг Маккада Умар Gнинг Исломга кириши ортидан чиқиш қилганлари ҳақидаги саволга келсак:

1 –  Саволга берилган жавобда келган бу ривоят Абу Нуайм Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Мусо ибн Маҳрон Асбаҳоний (вафоти ҳижрий 430 сана) ўзининг «Ҳулятул авлиё табақотул асфиё» китобида ривоят қилган. Абу Нуайм ишончли ҳофиз. У ҳақда Заркалий «Аълому нубало»да бундай деган:

«Абу Нуайм (ҳижрий 336-430 йил, милодий 948-1038 йил) Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад Асбаҳоний бўлиб, у киши тарихчи, ҳофиз ва ривоятда ичончли кишилардандир. Асбаҳонда туғилган ва ўша ерда вафот этган. Адабиётлари қуйидагилар: ўн томли «Ҳулятул авлиё табақотул асфиё» китоби, катта «Маърифату Саҳоба» китоби, у кишидан икки жилдли қўлёзма ҳам қолган бўлиб, Истанбулдаги Топкапи саройда «Аҳмад III музейи»да 551-йилги қироати (Майманий хотираларида 497 рақам билан) бор, «Табақотул муҳаддисин ва рувот», «Далаилун Нубувват», икки жилдли «Зикру ахбори Асбаҳон» ҳамда «Шуаро» китоблари».

2 –  Шу билан бирга, икки саф бўлиб чиқиш тўғрисида биттагина ривоят эмас, бошқа саҳиҳ ривоятлар ҳам мавжуд:

 –     Ҳокимнинг «Мустадрак ала саҳиҳайн» китобида бундай ривоят келади: «… Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Арқам бобоси Арқамдан ривоят қилади: Арқам бадрлик бўлган ва Росулуллоҳ A унинг Сафо олдидаги ҳовлисида бошпана топганлар. Ниҳоят, қирқта мусулмон эркак такомил бўлдилар, улардан энг кейин Исломни қабул қилган Умар ибн Хаттоб G эди. Уларнинг сони қирқ нафарга етганда мушрикларга чиқиш қилдилар…». Ҳоким – бу санади саҳиҳ ҳадис, деган, икки шайх уни ишлаб чиқмаганлар, аммо Заҳабий ҳокимга қўшилган.

 –     Ибн Саъднинг «Табақоту кубро» китобида бундай дейилади: «… Яҳё ибн Имрон ибн Усмон ибн Арқамдан ривоят қилинади: мен Усмон ибн Арқамдан эшитгандим, «Мен Исломни қабул қилган олтовлоннинг ўғлиман, отам олтовлоннинг олтинчиси бўлган, унинг ҳовлиси Маккадаги Сафо яқинида бўлиб, Набий A ўша ерда илк Исломни бошлаганлар ва одамларни Исломга даъват қилганлар, кўпчилик Исломга кирганлар. Ул зот душанба кечасида «Аллоҳим Исломни Умар ибн Хаттоб ё Амр ибн Ҳишомдан иборат иккита энг маҳбуб кишилар билан қудратли қил», дея дуо қилдилар. Эртаси куни эрталаб Умар ибн Хаттоб келиб, Арқамнинг ҳовлисида Исломга кирди. Шунда у ердан чиқиш қилишиб, такбирлар айтдилар, Байтуллоҳни ғолиб ҳолда тавоф қилдилар ва Арқамнинг ҳовлиси Ислом ҳовлиси, дея аталадиган бўлди».

 –     Ибн Исҳоқ «Сирати Набавия»да бундай деди: «Шунда Умар – Аллоҳга қасамки, албатта биз Исломни нидо қилмоққа ҳақлироқмиз, Маккада Аллоҳнинг динини албатта ғолиб қиламиз, агар қавмимиз бизга зулм қилмоқ исташса, уларга қарши жанг қиламиз, агар қавмимиз бизга одиллик қилишса, буни қабул қиламиз, деди. Кейин Умар ва саҳобалар чиқиш қилдилар ва масжидда ўтирдилар. Қурайш мушриклари Умарнинг Исломга кирганини кўришгач, нима қиларини билмай қолишди».

 –     Ушбу икки саф бўлиб чиқиш мавзуси «Имтоу асмо»да Тақийюддин Мақризийдан, «Тарихи хомис фи аҳволи анфуси нафис»да Ҳусайн ибн Муҳаммаддиёр Бакрийдан, «Сирати Нубувват фи зовъил Қуръон ва Суннат»да Муҳаммад Абу Хашбадан, «Роҳиқил махтум»да Сафию Раҳмондан ва бошқалардан ҳам ривоят қилинган.

3 –  Шунга ҳам диққатни қаратмоқ керакки, намойиш ва юришларнинг жоизлигига фақат шу ривоятларнигина далил қилинмайди. Чунки намойиш ва юришлар фикр билдириш ва уни етказиш услубларидан бири бўлиб, бу нашралар, йиғинлар, ҳужжатли фильмлар, видеолавҳалар каби восита ва услубларга ўхшайди. Восита ва услублар эса аслида мубоҳдир, агар айримларининг ҳаромлиги тўғрисида далил келган бўлса, улар ман этилади, албатта. Бу услуб ва воситалар одамларни Исломни етказиш ва унга чекланишга ҳаракатлантириш мақсадида фойдаланилади. Ҳизб ут-Таҳрир бундай тадбирларни ўзи учун қулай тарзда бажаради, яъни шарти шуки, бу услуб ва воситаларни фақат Ҳизбнинг ўзи, ўзининг байроқлари остида ташкиллаштириш ва бошқариши, ўз хитоб-ҳайқириқлари билан олиб боради, ўз етакчилигида одамларни йиғади, бошқа ҳизблар билан ҳамкорликда ўшаларнинг байроқлари ва ҳайқириқлари билан олиб бормайди. Чунки Ҳизб бажарадиган ва амал қиладиган нарса бу эмас, биз ўз истагимиз ва етакчилигимиз билан нима қўлимиздан келса, ўшани қиламиз. Қодир бўлолмаган вақтларимиз ҳам бўлган, қодир бўлган вақтларимиз ҳам бўлган. Бу матбуот бўлимлари услубига ўхшайди, масалан Абу Иброҳим ] даврида матбуот бўлимлари иши жуда қийин бўлганди, Абу Юсуф ] даврида эса унчалик қийин бўлмаганди ва у киши менга Ҳизбнинг Иорданиядаги расмий нотиғи вазифасини юклаган эди. Бугун эса кўриб турганингиздек, матбуот бўлимларимиз диққатга сазовор ҳолатда.

4 –  Хуллас калом, қадрли биродарлар, биз қилаётган ҳар бир амалимизни, босаётган ҳар бир қадамимизни чуқур тафаккур қилиб, ўйланиб қиламиз, бунда ҳаромдан узоқлашибгина қолмай, балки ҳаромни заррача ғубори кўринган нарсага ҳам яқинлашмаймиз, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам, катта ишларда ҳам, кичик ишларда ҳам Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога суянамиз… Чунки биз тоғлар кўтаришдан бош тортган ишларни елкамизга ортганмиз, нима деб ўйлайсиз, агар қалбларимизда, тилларимизда ва барча аъзоларимизда шариат аҳкомларига қаттиқ риоя қилиш бўлмаганда эди, йўлимизда давом эта олармидик?! Албатта, Аллоҳдан мадад, энг яхши ишларга ҳидоят сўраймиз ва Аллоҳ солиҳлар дўстидир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                    10 шаъбон 1435ҳ

                                                                                                                            8 июн 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here