Қирғизистондаги масжид имоми жонига суиқасд қилишга уринган ўзбек махсус хизмати ходимининг шахси аниқланди

523
0

Қирғизистондаги масжид имоми жонига суиқасд қилишга уринган ўзбек махсус хизмати ходимининг шахси аниқланди

01 (1)«24.kg» ахборот агентлиги 2014 йил 17 май шанба куни қирғиз хавфсизлик кучларидан олинган хабарни тарқатди. Унда қуйидагилар келган: «Қирғизистон жанубида қўлга олинган кишининг ўзбек махсус хизматидан эканлиги аниқланди». Ҳисоботда қуйидагилар келди: «2014 йил 27 апрел кеч соат ўн иккига яқин милиция кучлари бир маст кишини қўлга олишган, у Ўш минтақасининг Қорасув шаҳридаги қаҳвахоналарнинг бири яқинида муаммо чиқарган. Уни қўлга олиш чоғида у қаттиқ қаршилик кўрсатган, милиция ходимларига пичоқ ўқталиб таҳдид қилган, қочишга уринган, лекин уни ушлаб олинган. Тинтув чоғида унинг ёнидан Макаров русумидаги тўппонча ва ўқ-дорилар топилган, у шунингдек ўзи яшириб қўйган яна бир тўппончани ҳам топширган».

Юқорида айтилганидек, қирғиз махсус хизмати уни ана шундан кейин қамоққа олган. Чунки бир хавфсизлик масъулининг ўзи айтганидек унинг ўзбек махсус хизмати ходими эканлиги аниқланган. Унинг айтишича у маҳаллий масжидлардан бирининг имоми Рашод Камоловни ўлдиришга тайёрланган экан. Баъзиларнинг айтишича, Рашод Камолов тақиқланган ташкилот Ҳизб ут-Таҳрирнинг маҳаллий етакчиси эмиш.

Қамоққа олинган ўша кимсанинг шахсияти текширилди. У 37 ёшда бўлиб, Тошкент минтақасида яшайди, омон деб аталувчи ўзбек ички хавфсизлик кучлари ходими бўлган. Вазирликнинг таъкидлашига қараганда эса унинг махсус кучлар ходими бўлганини исботлайдиган ҳеч қандай ҳужжатлар йўқ.

Уни ноқонуний қурол олиб юриш, чегарадан ноқонуний ўтиш ва қотиллик қилишга уриниш айблови билан қамоққа олинди».

Биз олдинроқ бир баёнот чиқариб Қорасув шаҳрида ўзбек махсус хизматининг бир одами қўлга олинганини, у Қирғизистонда бемалол изғиб юрган минглаб ўзбек махсус хизмати одамларидан бири эканини билдирган эдик. Биз қирғиз хавфсизлик кучларида то ана шу кимса ўзини фош қилмагунча ва қаршилик кўрсатиш саҳнасини уюштирмагунча уни қамоққа олиш нияти бўлмаганини ҳам баён қилган эдик. У қўлга олиниш чоғида қаршилик кўрсатиш саҳнасини уюштирди, лекин уни осонлик билан қўлга олинди. Бундан олдин эса у Қорасув шаҳрида бемалол, ҳеч бир тўсқинликка учрамай изғиб юрган.

Ўзбек махсус хизмати одамлари Қирғизистон ерларида бемалол қутуриб юриши ва қирғиз хавфсизлик кучларини ҳеч бир ҳисобга олмай одамларни очиқдан-очиқ террор қилиши, буларнинг барчаси бир ҳақиқатни очиқ кўрсатиб турибди. У ҳақиқат шуки, Ўзбекистон ҳукумати ўзининг қўшниси Қирғизистонга бир суверен давлат сифатида қарамайди, аксинча унга ўзига тобе бўлган ва ўз ҳукмронлиги остидаги бир минтақа сифатида қарайди. Биз баъзи пайтларда Тожикистон томонидан икки мамлакат ўртасидаги чегараларда қирғиз халқига қарши миллатчилик туйғулари асосидаги таҳдид ва қўрқитиш амалиётларига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу амалиётларнинг барчаси минтақа давлатларининг ёки Американинг ёки Россиянинг манфаатига хизмат қилади, холос.

Ана шу таҳдид ва қўрқитиш амалиётлари шу минтақага ҳукмрон давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижада ҳатто Ўзбекистоннинг ўзига ҳам таҳдид туғдириши мумкин.

Қирғиз ҳукумати ва хавфсизлик кучлари ўз ерларини ва ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ўрнига фурсатдан фойдаланиб мусулмонларнинг Рашод қори Камолов каби ҳақ Исломга даъват қилаётган етакчиларидан халос бўлишга уринишга шошилишди. Улар ўз ҳисоботларида эълон қилишганига кўра улар Рашод қори Камоловни сиёсий ҳизб Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир аъзоси деб билишади. Улар мусулмонларнинг ҳаққа чақираётган етакчиларидан халос бўлишга шошилишди. Бу эса қирғиз ҳукумати қилаётган яна бир жиноятдир. Бундан олдин бу ҳукумат Рашод қорининг аввалроқ шаҳид бўлган отаси Рафиқ Камоловнинг қотилларини хам қамоққа олишдан ожизлик қилган эди.

Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистонда ўз фаолиятини давом эттираверади ва Қорасув шаҳридаги Сарахсий масжиди имоми, биродаримиз Рашод қори Камоловнинг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси эмаслигини эълон қилади. Балки у – оддий қилиб айтганда – мусулмонларга Исломий ақида асосида ҳаёт кечиришнинг тўғри йўлини баён қилиб кўрсатиб бераётган мухлис имомлардан биридир, холос. Шунинг учун демак қирғиз хавфсизлик кучлари бу биродаримизга қарши мана шундай бўҳтонларни қилиш ўрнига бу биродарга азият етказишга уринаётган ёвузлик кучларидан уни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш ҳақида бош қотирса яхшироқ бўларди.

Қирғиз ҳукумати мусулмонларга қарши, айниқса Халифаликни қайта тиклашга ва Ислом мабдасини воқе ҳаётда татбиқ этишга ҳаракат қилаётган мусулмонларга қарши курашадиган бўлиб қолди. Бу ҳукумат жирканч миллатчилик туйғуларини қўзғаётган ўзбек махсус хизмати фойдасига иш қилаётган ана шу кимсалар билан биргаликда ва кофир Ғарб малайларидан иборат фасод демократияни тарғиб қилаётган башарият душманлари билан биргаликда мусулмонларга қарши курашадиган бўлиб қолди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Қирғизистон аъзолари одамлар оммаси орасидаги, ҳукуматдаги ва мамлакатдаги мухлис, нуфузли кишиларни биз билан биргаликда рошид Халифалик давлатини қуриш учун ҳаракат қилишга яна бир бор чақирамиз. Азизлик ва қудрат мана шу Халифалик давлатида бўлади. Халифалик бутун башариятни золим капитализм ҳукмронлигидан озод қилади. Халифалик сояси остида мусулмонларнинг юртлари бирлашади ва бутун олам бўйлаб Ислом адолати тарқалади. Натижада ер ўз бойликларидан ҳеч бирини қолдирмай барчасини юзага чиқаради. Буларнинг барчаси устига Аллоҳ Азза ва Жалланинг розилиги ҳам бўлади. Бу эса энг буюк зафардир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here