Америка мустамлакачилиги Афғонистон келажагини вайрон қилмоқда

518
0

Америка мустамлакачилиги Афғонистон келажагини вайрон қилмоқда

01 (1)Американинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили Жеймс Ф. Доббинс 2014 йил 13 май куни Американинг Токиодаги элчихонасида ўтказилган матбуот конференцияси чоғида Қўшма Штатлар етакчилиги остидаги ҳарбий қўшинларнинг катта қисми Афғонистонда қолажагини эълон қилди. Ҳолбуки, бу йил ҳарбий қўшинларнинг озайтирилиши айтилган эди. Доббинснинг бу эълони хурсанд бўлишга сабаб бўлмайди, албатта. Чунки Американинг Афғонистонни босиб олганига ўн икки йилдан зиёд вақт ўтган бўлса, шундан бери Афғонистон оғир ва сурункали бўҳронни бошдан кечирмоқда.

Дарҳақиқат, капитализм Афғонистонни бутунлай ҳолдан тойдирди. Чунки қашшоқлик миллионлаган одамларни ўз домига тортаётган бир пайтда улкан бойликлар бир сиқим бойлар қўлида тўпланиб қолмоқда. Афғонистонда болалар ўлими кўрсаткичи дунёда иккинчи ўринга чиқди. Чунки у ерда тўрт боладан биттаси беш ёшга етмай вафот этмоқда, олти ёшдан ўтиб, аранг тирик қолган болалар ҳам ҳаётдаги асосий эҳтиёжларини таъминлаш учун ғишт заводлари, гилам фабрикаси, қурилишлар, конлар ва далаларда ишлаб таълим олишдан маҳрум бўлишга мажбур бўлмоқдалар. Соғликни сақлаш соҳасида, бу оз сонли тирик қолган болалар ҳам ақлий ва жисмоний жиҳатдан табиий ўсишнинг тўхташи касалига мубтало бўлганлар. Уларнинг бундай аҳволга тушишларига ёш вақтларида тўйиб овқат емаганликлари ҳамда уларга ғамхўрлик қилинмагани сабабдир.

Энди, америкалик оллигарх мустамлакачиларга келсак, улар Афғонистондан улкан фойда олишди, чунки бу юртдаги беҳисоб конлари Ғарб ширкатлари учун урушдан қўлга киритилган ўлжалар вазифасини ўтади. Бундан ташқари Америка қўллари бутун Ўрта Осиёга узатилган. Хўш, Американинг Афғонистонни босиб олишидаги асл сабаб мана шулар эмасми, мана шундай даҳшатли урушга ундаган асосий туртки бойликларга эга бўлиш эмасми?! Америкаликлар бошқаруви остидаги анави малай ҳукуматларга келсак, юрт бойликларини талашда масъуллар ҳам шериклик қилишди. Масалан, омма мулкига хўжайинлик қилиш, коррупция, таниш-билишчилик, ноқонуний пул орттириш, порахўрлик, давлат ғазнасини ўзлаштириш, буларнинг барчаси бутун Афғонистонда кенг авж олган иллатлардир. Давлат ревизия идораси ва коррупцияга қарши кураш каби фаолиятсиз ташкилотлар эса, капитализмнинг бечора қурбонларини алдаш учун тузилган, холос.

Америка босқинчилиги даврида юзага келган бундай коррупциядан ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ. Чунки Америка қайси юртни босиб олса, ўша ерга мана шундай коррупция иллатини экади. Бу давлат Афғонистонга тинчлик ўрнатиш ё афғон халқига фаровон ҳаёт олиб келиш мақсадида кирган эмас. Аксинча, бутун минтақада ўз нуфузини мустаҳкамлаш учун у ерга барқарорликни издан чиқариш мақсадида, асосан, Исломий Халифалик давлатини барпо этишга тўсқинлик қилиш ниятида кирган! Америкага мана шундай ниятларини амалга оширишга коррупциячилардан бошқа ким ҳам ёрдам бериши мумкин! Ахир, Америка уларни тараққиёт фонди, юрт ислоҳоти учун битимлар каби санаб охирига етиб бўлмайдиган ёрдамлар билан тинмай қўллаб-қувватлаб турган бўлса. Зеро, бу давлат Афғонистондан ўз кучларини қисман олиб чиқиб кетса-да, бироқ абадий қолишни мақсад қилган. Америка масъулларининг Қобулга тинимсиз ташрифларидан ҳам юртда тўққизта ҳарбий база очиш билан юз мингдан зиёд хизматчисини жойлаштириш мақсад қилинган.

Мусулмонлар зиммасида Афғонистонни бундай қонхўр капиталист босқинчилар хавфидан қутқариш вазифаси турибди. Ўрта Осиё ва унинг Жанубидаги ярим миллиарддан зиёд мусулмонларни эса Ислом бирлаштиради. Афғонистон ва Покистон ҳамда бутун минтақа исломий юртларни ташкил қилиб, аслида битта давлатдирлар. Бу минтақа хулафои рошидинлар замонида фатҳ қилингандан бошлаб бир неча аср мобайнида Ислом билан бошқарилган. Бугун эса юртни ҳам, фуқароларни ҳам ҳимоя қилиш ҳамда бойликлар ва қадриятларни сақлаш вақти келди. Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Албатта халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here