Шарқий Туркистонда 25та муслима қиз қамоққа олинди

533
0

sssШарқий туркистонда 25та муслима қиз шариатга мос кийим кийиб мактабга келганлиги учун Хитой хавфсизлик кучлари тарафидан қамоққа олинди. Қамоққа олиш қарорига эътироз билдирган халққа эса ўқ отар қуролни ишга солиш билан жавоб қайтарилди. Натижада воқеа жойида икки киши шаҳид бўлди.

Дунё уйғур қурултойи сўзчиси Дилшод Рашид воқеа ўтган ҳафта чоршанба куни Шарқий Туркистоннинг Алахожа шаҳрида юз берганлигини билдирди. Рашидга кўра, Хитой масъуллари доимий равишда бу каби ҳодисаларни матбуотдан яшириб келади.

Ҳодиса қуйидаги шаклда юз берган: Алахожа шаҳрида жойлашган мактабда ўқийдиган уйғур қизлар румол ўраб мактабга келишган пайтда ўқитувчилар уларнинг румолларини мажбуран ечишга уринишган. Бунга қаршилик қилган 25 чоғли муслима қизлар Хитой полицияси тарафидан қамоққа олинган. Воқеадан хабар топган қизларнинг яқинлари қизлар ушлаб турилган бинонинг атрофида тўпланишиб, қизларнинг қўйиб юборилишини талаб қилишган. Тушдан сўнг, соат 16:00 чамаси воқеа жойига Хитой полициясининг махсус гуруҳлари сафарбар этилган. Улар етиб келиши билан, тўпланиб турган кишиларга ўт очиши натижасида икки мусулмон уйғур ҳаётдан кўз юмган. Ҳодисада айбдор саналиб яна 80дан ортиқ киши Хитой полицияси тарафидан қўлга олинган.

22 май куни Шарқий Туркистоннинг пойтахти Урумчида портлашлар юзага келиб, ходисада 39 киши ўлиб, 90га яқи киши жароҳат олган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here