Ўн икки Украина аскари ҳалок бўлди

504
0

b5949f3a-50cf-4756-86d3-096acf7bc7ecУкраина шарқидаги Донеск минтақасида жойлашган Благодатное шаҳрида россияпараст қуролли айирмачилар назорат пунктига қилган ҳужумида ўн икки Украина ҳарбийси ҳалок бўлди ва ўттиздан ортиғи яраланди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, айирмачи гуруҳларнинг оғир қуроллар билан уюштирган ҳужумида жароҳат олган аскарларнинг аҳволи оғир. Украина ҳарбийларига тегишли зирҳли автомобиллар  ва юк машиналар яксон қилинган. Бу ҳужумни Украина мудофаа вазирлиги тасдиқлади. Аммо талофатлар ҳақида батафсил маълумот бермади.

Киев ҳукумати апрел ойининг бошларида мамлакат шарқидадаги бир қанча шаҳарларда жойлашган ҳукумат биноларини қўлга киритган Россияпараст айирмачиларига қарашли ҳарбий амалиёт бошлаганини очиқлаган эди.

Украинада 25 майда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Донеск ва Луганск минтақаларида мустақиллик эълон қилган россияпараст айирмачилар мамлакат шарқида сайлов учун овоз беришга рухсат бермасликларини айтишмоқда.

Бошқа бир тарафдан Донеск шаҳар майдонларида мамлакатнинг бўлиниб кетишига қарши бўлганлар ўз намойишларини давом эттиришмоқда. Улар Донецк шаҳрининг Украина таркибида қолиши тарафдори.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here