Қирғизистонда аҳоли учун электр энергиядан фойдаланиш меъёри (лимит) белгиланади

574
0

118  Қирғизистонда энергетика соҳаси мутахассислари электр энергиясидан фойдашанишда “маиший меъёр” белгилаш ташаббусини илгари сурмоқда. Бундай чора кўришга, респуликада электр энергияси балан таъминлаш “йиғлагудек ҳолатда”лиги сабаб қилиб келтирилмоқда. Бугунги кунда электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни 50 фоиздан зиёди эскириб кетганлиги айтилмоқда.

 Соҳа мутахассисларининг айтишига кўра, агар иш шундай давом этадиган бўлса аҳвол баттар мураккаблашиши мумкин. Энергетика вазирлигида юзага келган вазиятни электр учун амалдаги нарх мутаносиб эмаслиги билан изоҳлашмоқда. Мутахассислар, электр ишлаб чиқариш ва аҳолига етказиб бериш чиқимлари, соҳа киримларидан ошиб кетаётганидан шикоят қилишмоқда.

 Қирғизистон энергетика вазирлиги қошидаги иссиқлик-энергетика мажмуасини тартибга солиш Департаменти бошлиғи Миргул Айдарованинг сўзларига кўра, аҳолининг 67 фоизи учун электр ҳақи бир киловват-соат учун 70 тийинлигича қолмоқда. Айнан шу истеъмолчилар ёз ойларида 300 кВт.соат, қиш ойларида 600 кВт.соатни ташкил этувчи “маиший меъёр” тоифасига киритилади. Ким бу меъёрдан кўп фойдаланадиган бўлса, ҳар кВт.соат учун 1 сом 20 тийиндан ҳақ тўлайди.

 Шунга қарамай охир оқибат “маиший меъёр”дан ошмаганлар ҳам электр учун кўпроқ ҳақ тўлашларига тўғри келади. Чунки Энергетика вазирлиги илгари сураётган янги нарх (тариф) сиёсати яқин тўрт йил мобайнида электр энаргияси учун нархни босқичма-босқич кўтаришни ўз ичига олади. Электр учун нархнинг оширишни биринчи босқичи июл ойига мўлжалланмоқда. Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, нархларни ошириш ва “маиший меъёр”ни жорий этилш шу йилни ўзида қўшимча 16 миллион доллар келтириши мумкин. Энергетикларнинг ваъда қилишича, келган бу қўшимча пуллар эскирган асбоб-ускуналарни янгилашга сарфланади.

 Қирғизистон республикаси саноат ва энергетика вазирлиги статс-котиби Ботирқул Баетов, “Бугунги кунда электр таъминоти тизими шошилинч таъмир ва асбоб-ускуналарни алмаштиришга мухтож. Ускуналарни 50 фоиздан зиёди эскириб кетган. Агар инқироз олди ҳолати 15 фоизни, инқироз ҳолати 25 фоизни ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, биз икки карра инқироз ҳолатидамиз. Шундан, аҳолини электр билан таъминлаш сифати, узилишлар, авариялар ва охир оқибат энергертика хавфсизлиги масаласи келиб чиқади”, – деди.

 Капиталистик мабда махсули бўлган ҳамда шу мабдага амал қилувчи барча давлатлар қатори Қирғизистонни ҳам ўз домига тортган коррупция деб аталмиш бало Қирғизистон иқтисодини деярли издан чиқариб бўлди. Нафақат Қирғизистонда, балки, капиталистик тузумни ўз ҳаётларига татбиқ этаётган давлатларда бирорта ҳам соҳа йўқки коррупция ботқоғига ботмаган бўлса. Шундай соҳалардан бири бўлган Қирғизистон энергетика соҳаси ҳам жарлик ёқасига келиб қолди.

 2013 йил ноябр ойида энергетика соҳаси мутахассисларининг давра суҳбатида иштирок этган  собиқ Бош вазир Жонтўра Сотболдиев жумладан; “Қирғизистонда энергетика соҳасига жалб қилинаётган хорижий кредитларни 94,1 фоизини биргина “Қирғизистон миллий энергетика тармоғи” (ҚМЭТ) сарфлайди. 1991 йилдан 2010 йилгача энергетика соҳасига 380 миллион доллар инвестиция ётқизилди. 2011йилдан бошлаб эса сармоя ётқизиш кескин ошди. Шу вақтдан буён ҚМЭТга 275 миллион 880 минг доллар, “Электр станциялари”га 78 миллион 160 минг доллар келиб тушган”, – деган эди.

 Расмий ҳукумат энергетика соҳасига ётқизилиб, оддий халқ бўйнига қарз бўлиб илинаётган  миллионлаб доллар хорижий маблағларни қандай ва қайси мақсадларда сарфланаётганини назорат қилиш, мазкур соҳада илдиз отган коррупция иллатини илдизи билан қўпориб ташлаш ўрнига, турли амалдор ва идораларни йиллар давомида тўпланган ўн ва ҳатто юз минглаб сомлик қарзларини нархни ошириш эвазига оддий халқ ҳисобидан қопламоқчи бўляпти.

  Абдураҳмон Одилов

 5 май 2014 йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here