Фозил Ҳамзаев: Ҳизбут Таҳрир Қримда ўз ишини давом эттираверади

674
0

0..

Маълумки Ҳизбут Таҳрир Россияда 2003 йилдан буён террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилиб, мамлакатда фаолият олиб бориши таъқиқлаб қўйилган.

Қримнинг Россия билан боғлиқлиги туфайли Қримда ҳам таъқиқланиши ҳақида гап сўз бўлаётган бир пайтда “Turkasi” ахборот агентлиги Қримда фаолият олиб бораётган Ҳизбут Таҳрирнинг Украинадаги расмий нотиғи Фозил Ҳамзаев билан суҳбат ўтказди. Суҳбат Қримдаги охирги вазият ҳақида ва Ҳизбнинг келажаги ҳақида бўлди.

Суҳбат матни билан қуйида танишингиз мумкин:

Turkasi: Ассалому алайкум, Фозил Ҳамзаев, сиз Ҳизбут Таҳрирнинг Украинадаги расмий нотиғи ва Қримдаги вакилисиз, шундайми?

Фозил Ҳамзаев: Ва алайкум ассалом, ҳа, мен Ҳизбут Таҳрирнинг Украинадаги расмий нотиғиман ва у ердаги матбуот бўлимини бошқараман.

Turkasi: Авваламбор, Қримнинг Украинадан ажралиб Россия федерацияси таркибига қўшилишини қандай баҳолайсиз?

Фозил Ҳамзаев: Қримнинг Россияга боғланиши Қрим мусулмонларига ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди албатта. Чунки Россиянинг шимолий Кавказдаги Татаристон ва Бошқирдистонда мусулмонларга нисбатан қандай муносабатда бўлаётганини кўриб турибмиз.

Turkasi: Қримнинг Россияга қўшилиши ортидан Россия муфтилари Қримга қатнай бошлади. Бу мавзуда нима дея оласиз?

Фозил Ҳамзаев: Албатта бу учрашувлар Қримнинг ишғол қилиниши билан боғлиқдир. Чунки аввал бундай ташрифлар ҳеч бўлмас эди. Бу “меҳмонлар” Қримнинг Россия тарафидан ишғол этилиши фойдали эканлигига Қрим татарларини ишонтириш йўлида хизмат қилмоқда. Кўриб турганингиздек, Россиядаги муфтилар давлат сиёсати доираси атрофида ҳаракат қилишади. Россиянинг Қримдаги муваффақияти Қрим татарларининг ўзи тарафига оғдириб олишига боғлиқ. Кейинги пайтларда тез-тез амалга оширилаётган зиёратлар айнан мана шу мақсад учун амалга оширилмоқда.

Turkasi: Ҳизбут Таҳрирнинг фаолияти Россия федерациясида таъқиқлаб қўйилган. Қримдаги фаолияти ҳам таъқиқланиши устида баҳс юритилмоқда. Бу ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

Фозил Ҳамзаев: Ҳизбут Таҳрир ташкил бўлгандан эътиборан 60 йил давомида турли золим ҳукуматлар тарафидан бир қаанча Ислом ўлкаларида ҳам босим остида қолган. Қримдаги ҳозирги ҳолат Ҳизб учун янгилик эмас. Бундан ташқари Ҳизбут Таҳрир Россияда 2003 йилда таъқиқланган бўлишига қарамай, ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Turkasi: Фаолиятингизни давом эттиришингизни очиқладингиз? Қонунга кўра, қамоқ жазоси каби жазо чораларига дуч келишингиз мумкин. Бу мавзуда қандайдир бир чора тадбирларингиз борми?

Фозил Ҳамзаев: Албатта керакли тадбирлар кўриб қўйилган. Бироқ маълум сабабларга кўра, бу чора тадбирлар ҳақида сизга айта олмайман. Аммо шуни айтиб ўтишни истардимки, биз олиб бораётган фаолият моддий куч ишлатишдан йироқ услублар билан мусулмон ва ғайримусулмонларга Ислом динини етказишдан иборатдир. Вазият ўзгариши ёки босимнинг ортиши сабабли моддий фаолиятга ўтмаслик тариқатидан 60 йилдан буён воз кечмадик, воз кечмаймиз ҳам. Шунинг учун келажакда “Ҳизбут Таҳрир аъзолари қурол яроқ билан қўлга тушди”, деган хабарлар тарқалса, шуни яхши билингки бу ёлғон хабар ва туҳматдир. Қиримдаги мусулмонлар ва барча халқлар бизнинг 20 йилдан буён моддий фаолият юритмаслигимизга ва фикрий фаолият олиб боришимизга гувоҳ бўлиб келяпти.

Turkasi: Ҳурматли Ҳамзаев берган интервьюнгиз учун сизга ташаккур билдираман. Ўйлайманки, Қиримда бирор фожеа юз бермай халқлар тинч яшайди. Сизнинг фаолиятингизга ҳам муваффақиятлар тилайман.

Фозил Ҳамзаев: Аллоҳ рози бўлсин! Биз ҳам Аллоҳ Таолодан шуни сўраб қоламиз. Фикримизни жамоатчиликка етказишимизга ёрдамчи бўлганингиз учун биз ҳам сизга ташаккур билдирамиз.

TURKASI:

Фозил Ҳамзаев:

TURKASI:

Фозил Ҳамзаев:

TURKASI:

Фозил Ҳамзаев:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here