АҚШ Мисрга 10та Апачи беради

632
0

0..

АҚШ президенти Барак Обама “террор”га қарши курашни дастаклаш учун 10та Апачи русумли ҳарбий вертолётини Мисрга юборишга қарор қилганлиги ҳақида хабар қилинди.

Пентагон сўзчиси адмирал Жон Кирби берган ёзма баёнотда маълум қилинишича, АҚШ мудофаа вазири Чек Ҳайгел Миср мудофаа вазири Сидқи Субҳи билан телефон орқали бу борада суҳбат ўтказган.

“АҚШ мудофаа вазири Ҳейгел Миср Мудафаа вазири Субҳига АҚШ президенти Барак Обама Миср ҳукуматининг Синай оролидаги террорга қарши курашини дастаклаш учун ўнта Апачи вертолётини Мисрга юборишга қарор қилганлигини билдирди. Ҳайгел янги вертолётларнинг Миср ҳукумати, АҚШ ва Исроилнинг хавфсизлигига таҳдид солаётган “экстримистик” кучларга қарши курашга ёрдамчи бўлишига ишонишини билдирди. Ҳейгелга кўра, бу иш президент Обаманинг Террорга (яъни Исломга) қарши курашадиган кучни вужудга келтириш учун минтақалардаги ҳамкорлари билан фаолият доирасини янада кенгайтираётганини англатади”, дейилади баёнотда.

Баёнотда яна шундай дейилади: “Ҳайгел суҳбат чоғида яқин кунларда АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри Миср билан қилинаётган ҳамкорлик ҳақида сенатга маълумот беришини Субҳига билдирди. Ҳайгелнинг айтишича, Жон Керри Мисрнинг АҚШ билан стротегик алоқаларини давом эттириши, жумладан уни терроризм (яъни Ислом) ва қуролларнинг мусулмонлар орасида тарқалиб кетиши каби халқаро таҳдидларга қарши қўйиш ва “Миср-Исроил тинчлик битими” юклаган масъулиятларга амал қилишни давом эттириши ҳақида конгресга маълум қилади.

Шунингдек, Кирби ўз баёнотида урғу беришича, Чек Ҳайгел ҳамкасби билан телефон мулоқотида Миср ҳукуматини инсон ҳуқуқларига риоя қилишга ва барча Миср халқининг асосий эркинликларига ҳурмат кўрсатишга чақирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here