Ҳизб ут-Таҳрир Америка вужудига барҳам бериш учун кенг кўламда юришларни ташкиллаштирмоқда
Юртда хавфсизлик қайта тикланиши учун Қўшма Штатларни қувиб чиқариш лозим
Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти юртнинг ҳар тарафида Америка вужудига қарши ва унга чек қўйиш учун бир неча юришларни ташкиллаштирди. Бу юришларда юзлаган одамлар қатнашди. Улар «Хавфсизликни музокара ёки ҳарбий амалиётлар йўли билан эмас балки Америка элчихонасини ёпиш ва Раймонд Дэвис тармоғини қувиб чиқариш билан таъминлаш мумкин», «юртда портлатишлар тўлқини Раймонд Дэвис тармоғига барҳам бериш билан тугайди» ва «Халифалик Мусулмонларнинг қалқонидир, демократия эса Америка ҳукмронлигига рози бўлишдир» дея ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.
Юриш иштирокчилари Америка вужудига, унинг ҳукмронлигига ва кучайиб бораётган нуфузига қарши норозилик билдиришди ва мунтазам давом этаётган портлатиш ва ўлдириш операцияларидан Америка жавобгар эканлигини таъкидлашди. Шунингдек улар сиёсий ва ҳарбий етакчиликдаги хоинлар ўз хўжайинлари бўлган Америка номидан одамларни алдашаётганини ҳам таъкидлашди. Чунки улар юрт бошдан кечираётган фалокатнинг асосий сабабини кўрсатмаяптилар. Ҳолбуки бу фалокатнинг асосий сабаби Америка вужудидир. Юриш иштирокчилари қуролли кучлардан Америка базаларини, элчихонасини, консулликларини, жосуслик тармоқларини, шу жумладан Раймонд Дэвис тармоғини ёпишни ҳамда америкалик дипломатларни қувиб чиқишни талаб қилишди. Улар, модомики Америка вужуди юлиб ташланмас экан юртда асло хавфсизлик таъминланмаслигини таъкидлашди.
Юриш иштирокчилари капиталистик демократик куфр низомини бекор қилишга ва Халифалик давлатини тиклашга чақиришди. Зеро, халифа Американи минтақадан қувиб чиқариш учун қуролли кучларни Умматнинг ресурслари билан бирлаштиради. Шунингдек улар қуролли кучларни Халифаликни тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга чақиришди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com