Россия президенти Владимир Путин давлат телевиденияси орқали ўтказган очиқ мулоқотда Кремлнинг Украина шарқидаги тўполонларга алоқаси борлигини инкор этди. У фуқаролар саволига жавоб берар экан, “Украина шарқидаги бўлаётган ҳодисаларда Москванинг қўли бор деган гап қуруқ сафсатадир”, деди. Шунингдек, Путин Украина шарқида Рус қўшинлари борлигини ҳам қатъиян рад этди. Унга кўра, Украина шарқида содир бўлаётган ишлар халқ инқилобидир.
Айни пайтда олинган хабарларга кўра, Украина шарқидаги Славянск шаҳрида қуролланган одамлар Россия байроқларини кўтариб, зирхли машиналарда кўчаларни кезиб юргани айтилмоқда. Украина армияси эса уларни экстримистлар ва сепиратистлар деган нуқтаиназарда уларга қарши аксил-террор операция олиб боряпти. Украина муваққат ҳукумати шарқий ҳудудларга ўз ҳарбийларини сафарбар этди. Донецк осмонида қирувчи самолётлар учмоқда. Краматорск шаҳри яқинидаги ҳарбий база узоқ отишмадан сўнг руспараст исёнчилардан тортиб олинди.
Шу ҳафта Россия, Украина ва Ғарб давлатлари иштирокида Женевада музокара ўтказиш режаланган. Бироқ Россия мулозимларининг даъво қилишича, Украина шарқида фуқаролар уруши бошланяпти. Бунинг олди олинмас экан, музокаралардан фойда йўқ.
“Ўз халқига қарши танкларни юбориб, бир пайтнинг ўзида музокара олиб бориш мантиқсизлик”, “Намойишчиларга қарши куч ишлатилса, музокарага Москва қатнашмайди,”, деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Туркистон:
Украина АҚШ, Россия ва ЕИ ўртасида битмас тугалмас жанжаллар минтақаси бўлиб қолиши хақида айтиб ўтган эдик. Лекин Путин Абама билан бир неча маротаба телефон орқали гаплашганидан кейин, хар қанақанги холатда харбий қувватини ишга солмасликка ваъда берган. 17 апрелдаги халқ билан ўтказган теледибатида хам шу масалага ойдинлик киритиб, Украина худудига харбий аралашиш реъжасининг йўқлиги хақида бир неча маротаба такрорлади.
Лекин шарқий Украинада Россиянинг миллий тарихий минталитети билан бирлашиб кетган, сақофий таъсири ўта кучли. Россиянинг позициясидан шу нарса аён бўладики, Бу минтақаларга харбий жихатдан аралашмасликка Путин Абамага ваъда берган. Яъни бу минтака Қрим эвазига АҚШга тортиқ қилинган эди. Лекин бу ваъда бошқа томондан (яъни сақофий, эътиқодий, сиёсий ва иқтисодий) таъсир ўтказишни ман қилмайди. Ғарбнинг ўзи хам Путин айтиб ўтганидек худди шу услуб билан ишлайди. Ироқ, Афғонистонни босиб олишида, Суданни иккига бўлишда, Югославияни парчалашда, охиргиларидан Шарқий Украинанинг сохта инқилобий харакатларида хам худди шу фитнакашлик услубидан фойдаланиб келади.
Абаманинг охирги тахдидий, қўпол огохлантириши, Россиянинг халқаро мавқеъини пасайиб кетганидан далолат. Чунки юқоридаги мустамлака қилиш услублари, катта давлатларга хос бўлиб келган. Бунинг учун улар бир бирларига очиқ босим ясашдан эхтиёт бўлишган. Негаки бу услублар уларнинг хар бири учун муносиб деб гўёки яширин келишув бордек эди. Путин охирги пайтларда шу нарсани, яъни икки хил стандартлар мавжуд бўлиб, АҚШ қилаётган ишлар Россия учун таъқиқланаётганидан жуда кўп шикоятли баёнотлар бериб келади. Ванихоят Ангело Меркелнинг “Россия ўз ўрнини билмай қолди” деган маънодаги гапи, дунё хамжамияти томонидан сукут билан қабул қилинди. Бу эса ризолик аломати.