Агар уялмасанг, билганингни қил

500
0

A46BFEAE-AE62-49CB-8E9D-DB7BD97A89FA_w268_r1_cx0_cy10_cw0 Тожикистонинг пойтахти Душанбе шаҳрида 17 апрел куни бўлиб ўтган учрашувда ШҲТга аъзо Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашларининг раислари иштирок этишди.

 ШҲТга аъзо давлатларнинг Хавфсизлик раисларининг навбатдаги IX кенгашида Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Го Шенкун “Барчага яхши маълум бўлган “Ўзбекистон исломий ҳаракати”, “Исломий жиҳод” ва “Шарқий Туркистон исломий ҳаракат”лари минтақага жадал қайтиб келмоқдалар”, – дея баёнот берди.

 Унинг сўзларига кўра, “Халифа аскарлари”, “Салафий”лар сингари янги террористик ташкилотлар ва бошқа диний экстремистик ташкилотлар “янада ошкора шаклда ва юзсизларча” ҳаракат қилишмоқда.

 “Наркотрафикнинг кўплаб йўналишлари ЎИҲ ва Ҳизб ут-Таҳрир назорати остида бўлиб, бу ишлар терроризм ва наркобизнес ўртасидаги яқин алоқага гувоҳлик бериб турибди”, – деди Го Шенкун.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз, “Агар уялмасанг, билганингни қил!”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган юқоридаги ҳадисга тўла мос равишда бугунги кундаги етакчи давлатлар раҳбарлари ва бу давлатлар сиёсатчилари Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ҳеч нарсадан таб тортмай ва ҳеч кимдан уялмай туҳмат ва бўхтонлар уюштириб келишмоқда.

 Улар мусулмонларни террорист ва экстремистликда айблашди. Вахший, қонхўр ва ривожланишдан орқада қолиб кетган қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишди. Халифалик низомини Ўрта асрлар учун хос бўлган, бугунги кундаги “ривожланган” жамиятларга тўғри келмайдиган низом сифатида мусулмонлар онгига жойлаштиришга интилишди. Энди эса исломий ҳаракатларни фақатгина наркотик етиштириш ва сотиш билан машғул бўлган ҳаракатлар сифатида омма назарига ҳавола этишмоқда.

 Америка бошчилигидаги куфр тузуми Ислом ва мусулмонларга қарши бошлаган кенг кўламли уришида, дунёдаги биринчи рақамли террорист ўзи бўлишга қармай, исломий ҳаракатлар ва хусусан, Ҳизб ут- Таҳрир сиёсий партиясини ҳам террористик ташкилотлар рўйхатига киритишга қаттиқ ҳаракат қилди. Дунёдаги аксар диктаторлик тузумлари Ҳизб ут-Таҳрирни ҳеч бир асоссиз террористик ташкилотлар рўйхатига киритишди. Унинг аъзоларини турли хил бўхтон ва туҳматлар билан узоқ йилларга озодликдан маҳрум этишди ва ҳозир ҳам шундай давом этмоқда. Бу ишларда айниқса Марказий Осиё республикалари, Россия ва Хитой давлатлари пешқадамлар сафидан ўрин олишди.

 Бу мустамлакачи давлатлар ва уларнинг ювиндихўр малайлари Ҳизб ут-Таҳрирга террористик ташкилот айбини ёпиштириш учун узоқ вақт беҳуда вақт сарфлашди. Аммо буни уддасидан чиқа олишмади. Ҳизб ут-Таҳрир барпо бўлганига 60 йилдан ошган бўлишига қарамай, бирорта давлатнинг бирорта ҳам жосуслик ташкилотлари Ҳизбни террор билан шуғулланганлик тўғрисидаги бирорта ҳам далил тақдим қила олишмади ҳамда қуруқ туҳмат ва бўхтонлар уюштиришдан бошқасига ярашмади.

 Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси Ислом, исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Халифалик давлатини барпо этишда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исломий Давлатни барпо этишларидаги тариқатларини ўзи учун тариқат (йўл) қилиб белгилаб олди. Араб ўлкалари, Марказий Осиё республикалари ва хусусан, Ўзбекистонда минглаб Ҳизб йигитлари тухматлар билан қамоққа ташланиб, юзлаб йигитлари шаҳид бўлишига қарамай бирор марта ҳам моддий ишга қўл урмади.

 Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати барпо бўлгунга қадар моддий иш билан шуғуланишлик, қўлга қурол олишликни Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг тариқатларига зид бўлган амал деб ҳисоблайди. У Халифалик давлатини барпо этишда фақат фикрий ва сиёсий курашга чекланиб, Умматни фикрий йўл орқали Халифалик давлати сари етаклайди.

 Бугунги кунга келиб эса Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Го Шенкун ҳеч уялмай, юзсизларча туҳмат қилмоқда ва Ҳизбни наркотрафикларни назорат қилувчи ташкилот сифатида баҳоламоқда.

  Шенкуннинг бу сўзлари исломий мабда ва исломий фикрга қарши қўйиш учун арзугулик қарши мабда ва фикр топа олмаган, бу курашда фақат ўзининг моддий кучи ва таянган юзсиз тузумларнинг асл башарасини фош этиб турибди.

 Абдураҳмон Одилов

 18 апрел 2014 йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here