Исроил ташқи ишлар вазири баъзи араб давлатлари билан махфий учрашув бўлиб ўтганлигини маълум қилди.
Ашшарқ-ул Асват газетасининг ёзишича, Исроил ташқи ишлар вазири Авигдор Леберман Исроил газетаси Едиот Аҳронот газетасига берган интервьюсида баъзи араб давлатлари билан махфий музокара олиб борганлигини ва улар билан дипломатик алоқалар ўрнатиш истагида эканлигини билдирди.
Яҳуд режимининг юқори мартабали масъули бу мавзуда биринчи бор ошкора баёнот берди. Леберманнинг бундай изҳороти изидан дарҳол Саудия Арабистони ва Қувайт давлати Исроил ҳукумати билан ўрталарида музокара бўлиб ўтганлигини рад этди.
Исроилнинг собиқ ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ҳам бир неча кун аввал берган баёнотида охирги эллик кун ичида ўн бир марта Араб ўлкаларига дўстона сафар уюштирганлигини билдирган эди. Ливнининг маълум қилишича, босиб олинган Қуддус шаҳри Исроил давлатининг пойтахти бўлишига Араб ўлкалари эътироз билдиришмаган.
Айни пайтда Исроил Фаластинлик мусулмонлар уйларини булдозерлар билан бузиш ишлари ва Ғазо бўлкасига сув ва қуруқликдан ҳужумлари давом этмоқда. Кеча Ғарбий қирғоқда тинч аҳолига қарши уюштирилган Исроил аскарлари ҳужумида бир муслима аёл шаҳид бўлди. Фаластин шифохонасидан олинган хабарга кўра, бу аёл уйининг олдига келиб тушган заҳарли газ туфайли ҳаётдан кўз юмган. Исроил тараф эса улоқтирилган газ заҳарли эмас, кўздан ёш оқизувчи газ бўлган деб даъво қилмоқда.