Унинг сўзларига кўра, “Қирғизгаз” ва “ЎзТрансГаз” ўртасидаги келишувда, агар компания эгаси ўзгарадиган бўлса, ўзбек томони минтақага газ етказиб беришни тўхтатади, деб ёзиб қўйилган.
“Биз Ўзбекистонни “Қирғизгаз”ни “Газпром”га сотилаётгани ҳақида огоҳлантирмадик, шу сабабли бугун (14 апрел) соат 00:00дан бошлаб газ бериш тўхтатилди”,- деб тушинтириш бериб ўтди Ахматов.
Унинг сўзларига кўра, кун давомида “Қирғизгаз” ва “Газпром” муаммони хал этиши керак эди, аммо газ етказиб бериш кечга бориб ҳам қайта тикланмади. “Яқин кунларда муаммо хал этилади”, – деди Ахматов.
10 апрел куни “Қирғизгаз” ОАЖни “Газпром” компаниясига сотиш тўғрисида савдо битими имзоланган ва “ҚирғизгазПром”нинг 100 фоизли ҳиссаси Россия компанияси ихтиёрига ўтган эди. Битим имзоланиши билан “Қирғизгаз”нинг барча мажбуриятлари рус компанияси зиммасига ўтди. “Газпром” Қирғизистонни табиий газ билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш ва янги мижозлар қўшиш орқали истеъмол бозорини кенгайтиришни ўз кафолатига олган эди. Кейинги беш йил мобайнида Қирғизистон газ инфратузилмаларини таъмирлаш ва модернизациялашга 20 миллиард рублдан зиёд маблағ жалб этилиши режалаштирилган.
Туркистон:
Россиянинг Украинадан Қримни тортиб олишидаги қўпол хатоси, Ўзбекистон учун хам Қирғизистоннинг ички ишларига аралашиши учун имкон яратиб берди. Тўғрироғи АҚШ учун Ўзбекистонни шу йўналишда йўналтириши учун йўл очиб берди десак тўғрироқ бўлади. Ўзбекистонни Россия билан юқоридаги газ масаласидаги имзоланган келишувларга қарши журат қилиши, уни Қирғизистон олдида “ узлуксиз газ етказиб бераман” деган ваъдасини бебурд қилишга қаратилган амалдаги харакати қаёққа қаратилган экан?
Эслатиб ўтамиз: – Россия Қримни амалда босиб олиб, сўнг референдум ўтказиш билан босқинчилигини қонунийлаштиришга урунмоқда. Боқинчилигини эса, русийзабон халқнинг хавфсизлигини таминлашда ўзини масуъл эканлиги билан изохлаган эди. Бу эса, дунё босқинчилигига янги, тўғрироғи эски услубни янгилаб берди.
Ўзбекистон хам худди шу даъво билан, яъни Қирғизистонда кутилаётган бошаламончиликлардан фойдаланиб, ўзбекзабон миллатларнинг химояси учун Қирғизистоннинг жанубий минтақаларига кўз олайтира бошлади. Хозирда у ўз айғоқчилари ва ўзбек миллатчиларидан фойдаланиб, айғоқчилик ва таёрлов ишларини олиб бормоқда.
Лекин худди шу янги Қрим йўналиши бўйлаб Россия хам анча минча харакатланиб қўган эди. Ўзбекистоннинг бу харакати натижа берадиган бўлганида хам Қирғизистон иккига, Жануб ва Шимол бўлиб бўлиниб кетиши мумкин. Негаки асосий русийзабон ва рус минталитетига яқин миллат Шимолда жойлашган.
Давлат эса бу йирик давлатлар ўртасида хеч қандай вазнга эга эмас. Лекин таъсир қилиш қувватига эга. Бу албатта уларнинг ўз давлатларига бўлган патриотлик сезимларига боғлиқ. Қирғизистондаги мавжуд диний потенциал, бу жуда катта қувват. Уни агар тўғри йўналтирилса, куфрнинг хозирдаги давлатни парчалаб юбориш учун олиб бораётган харакатларини пучга чиқаради. Хозирги вазиятда АҚШ хам Россия хам асосан миллий туйғуларимиздан фойдаланишни кўзлаб туришибди. Буни эса Чубак хожи бир оғиз сўзи билан Наврўз байрамини инқирозга учратиб юборганидек, исломий етакчилар воситасида миллатчилик фикрий йўналишини хам парчалаб юбориш лозим. Умуман диний туйғуларни асосий омил қилиб, мусулмонларнинг қувватини бириктириб давлатни сақлаб қолиш вақти келди.
Аксинча мусулмонларни мазхаблари, миллатлари ва ижтимоий жойлашган қатламларига кўра бир бирларидан узоқлаштириш, балки бир бирларига қарши курашишлари учун уларга хар хил босимлар бериш, бу хоинлик, ташқи қувватларнинг манфаати учун ўз юртини парчалаб беришга рози бўлиш. Оллох шу сафда туриб қолишдан ўзи сақласин.