Эдил Байсалов: Божхона иттфоқига аъзо бўлиш хиёнатдир

558
0

imagesРоссия матбуоти Қирғизистоннинг божхона иттфоқига аъзо бўлиши бўйича “йўл харитаси” шу ойнинг охирида қабул қилиниши ҳақида ёзаётган бир пайтда Қирғизистон ҳукуматининг баъзивакиллари бу иттифоқнинг кераксиз эканлигини қайта қайта такрорлашмоқда.

14 апрел куни Бишкекда Қирғизистон бош вазирининг ўрин босари Валерий Диль етакчилигида ҳукумат аъзолари йиғилиш ўтказди. Йиғинда мамлакатнинг иқтисодий жиҳати муҳокама қилиниб, унгабир неча мустақил эксперлар ҳам қатнашди. Муҳокама чоғида баъзи сиёсатчилар божхона иттифоқига аъзо бўлишни ёқлаган бўлса, баъзилари унга зид сўзларниайтишди.

Қирғизистон молия вазири Темир Сариев Қирғизистон божхона иттфоқига қўшилиши олдидан Россиядан йирик миқдорда ёрдам келиши ва бу маблағбожхона иттифоқининг стандартларига мос махсус фонд тузишга ишлатилишини билдирди.

“Сўз 300 миллиондан ортиқ АҚШ доллари ҳақида кетмоқда. Биз уни инфраструктура ва божхона иттифоқининг стандартларига ўтиш учун ишлатамиз. Бу ҳақида Сочида келишим бўлиб ўтган. Божхона иттифоқига қўшилсак рус-қирғиз инвестиция фонди тузишимиз керак. Бу фонд иши юришмай қолган ишбилармонларни қўллаб қувватлайди”, деди Сариев.

Сариев Қирғизистонга энг кўп сармоя ётқизадиган давлат дея Россия ва Қозоқистонни тилга олди.

Аммо қирғиз сиёсатчиларидан бири сиёсий арбоб Эдил Байсаловнинг айтишича,божхона иттифоқи Қирғизистон учун катта зарар келтиради, ўлкада қимматчилик юзага келиб, сифатли моллар қамаяди. Унинг фикрича, иттифоққа қўшилиш билан мамлакат бюджетига тушадиган божхона даромадлари кескин камайиб, бундан бизнес фаолларгина эмас, давлатнинг ўзи ҳам катта зарар кўради.

“Божхона иттифоқига қўшилсак иш ўринлари очилади, фабрикалар ишга тушади деган гап қуруқ ваъда. Фойдасини билмаймиз, аммо зиёнини ҳукумат вакилларининг ҳеч бири тан олгиси келмаяпти. Масалан, автомобиллар икки-уч баробарга қимматлайди. Озиқ овқатнинг ҳам нархи кўтарилади. Бизга фақат Россиянинг моллари келиб, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг моллари келмай қолади. Булар 300 миллион доллар келади деб айтишмоқда, компенсациянинг ўзи камида бир ярим ёки икки миллиард бўлиши керак эди. Ўта катта зарар кўрамиз, ҳукумат эса 300 миллион доллар келади деб хурсанд бўлиб ўтирипти. Бу жуда катта хато, керак бўлса, хиёнатдир.”, дейди Байсалов.

Қирғизистондаги ишбилармон доира вакиллари ҳам Божхона иттифоқига қўшилишга қарши фикр билдириб келишади. Уларнинг фикрича, иттифоққа қўшилгандан сўнг бир қатор тармоқлар зарар кўради, якка тадбиркорликка зарба етади. Фақат ҳукумат вакиллари бу иттифоққа қўшилишдан фойда бор деб ишонишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here