Брюсселдаги матбуот конференциясида нутқ сўзлаган БМТ бош котиби Пан Ги Мун Женева-3 конференцияси ўтказилиши учун тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилди.
“Биз халқаро ҳамжамият сиёсий иродасини ҳакаракатга келтиришимиз лозим. Женева-2 конференцияси кутилган натижани бермади. Шунинг учун Женева-3 конференциясини ташкил қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат олиб бормоқдамиз”, деди БМТ бош котиби.
Пан Ги МунЖенева-3 конференциясида муваффақиятгаэришиш учун Россия ва АҚШнинг дастагига эҳтиёж борлигини таъкидлади ҳамда бу икки давлатни тарафларга босим ўтказиб, музокара столига ўтириши учун кўндиришга чақирди.
Аммо мутахассислар янги музокаралардан бирор бир натижа чиқишига шубҳа билан қарашмоқда.Россиялик сиёсатчи Владимир Орлов шулар жумласидан.Мутахассиснинг қайд этишича, Женева-3 конференциясидан эришилган охирги натижа Женева-4 конференциясига тайёргарликнинг бошланиши бўлади.
“Менимча, тарафларнинг бирор қатъий ечимга эришиш эҳтимоли ўта паст. Бунинг сабаби Украина устида Россия ва Америка алоқаларида юзага келган танглик эмас. Сурия инқирози бундан буён Москва билан Вошингтон ўртасида фақат келишиб қўйиш билангина ҳал бўлмайди…”, “…хозирги вазиятда Сурия масаласининг ечимини топиш имконсиз бўлиб қолди. Шунинг учун бу уруш узоқ давом этиши мумкин”, деди Орлов.
Дамашқдаги тадқиқот марказининг мудири Бассам Аблуллоҳ ҳам бу борада ўз фикрларни ўртоқлашди.
“Террористик жамоаларга (яъни жиҳодий гуруҳларга) берилаётган дастакнинг узиб қўйилиши мавзусида ва дунёнинг ҳар тарафидан Сурияга оқиб келаётган экстримистлар (яъни мужоҳидлар) мавзусида бир келишимга эришмай туриб Сурия масаласини ҳал қилиб бўлмайди. Бу амалиётлар ташқаридан дастакланиб турар экан, музокаралардан ҳеч қандай натижа чиқмайди. Бу орада шуни айтиб ўтишни истардимки, Женева-2 конференциясида терроризмга (яъни Исломга) қарши курашиш мавзуси ўртага ташланганда баъзи иштирокчилар бу мавзунинг муҳокама қилинишига қарши чиқишган эди”, деди мутахассис.