Татаристонлик Фавзия Байрамова http://www.arabnyheter.info учун:

0
625

Россия  ва Татаристондаги  мусулмонларга  қарши  эълон  қилинмаган  уруш!

Arab Nyhetar  Столькголм.

Arab Nyhetar га  охирги икки ой  давомида кетма-кет,  Швецариядаги  Татарлар  ассосиацияси аъзоларидан  кўплаб  хабарлар  келмоқда.   Жумладан,  Москва  шаҳридан  таҳминан  800  километр  масофада  жойлашган  Татаристон  жумҳуриятининг  хокимияти  мумулмонлар  ва  Исломга  қарши  олиб  бораётган  қамоққа олишлар,  қийноқлар билан  ҳужум қилаётганлиги ҳақидаги  кўплаб хабарлар   газета  саҳифаларида  эълон  қинаётганлиги  ҳақидаги  хабарлар  ҳам  келиб  тушди.

Татаристон  подшоҳи  халифа  Аббосийдан  Татаристон булғорларига  ва  татарларига  Исломни   ва  ибодат  қилиш  йўл  йўриқларини, ўргатиши  учун  мусулмонлардан  бирини  жўнатишини талаб  қилган  вақтида,  татар  ҳалқи  исломни  қабул  қилган  халқларнинг   энг биринчиларидан  бўлдилар. Халифа  Аббосий  Ахмад  ибн  Фузалонни  жўнатди.  Ахмад  ибн  Фузалон  ўзининг “ибн  Фузалоннинг  Булғор  мамлакатига  сафари”  китобида   бу  ҳақида   ёзган  эди!

Arab Nyhetarга  боғланган  Эльнур  Аминов  исмли  йигит,  ўзининг  татаристонлик  эканлигини  ҳабар  қилди.  У  татристон тинчликни  сақлаш  органлариниг  қўлида  қамоққа  олиниб,  қийноқларга  дучор бўлганлигини   махсус доиралирга исбот  қилиб берганидан кейин,  Швецарияга  етиб  олишга  муваффақ  бўлганлигини  ва  қочоқлик  мақомига  эришганлигини  сўзлаб  берди. Эльнур  Аминовнинг айтишича,  у Татаристонда  2005  йили Ҳизбут-тахрирга  мансуб  эканликда  айбланиб,   судланган  ва   бир  йил шартли  равишдаги  қамоқ  жазосига  хукм  қилинган  эди. У  тергов  вақтида Татаристон  куч  органлари  ходимлари тарафидан  қаттиқ  қийноқлар  ва  азоблашларга  дучор  бўлганлигини  таъкидлади. 2009  йилда   уни  янгидан  таъқиб  қилиш  бошланди. Татаристон  хокимияти  уни  иккинчи  марта  яна  қўлга  олмасидан  ва бошқа  мусулмонлар  ҳам  йўлиқаётган   азоблар  ва бу қийноқлардан  қочиб  яширинишларга  дучор  бўлмасидан   олдин  Швецияга  қочиб  чиқди.  У  яна  бизга  шуларни  хабар  қилди.  Татаристондаги  черковлар  ёқиб  юборилмоқда,  аммо  бу  амалиётларни  бирорта  одам  бўйнига  олмади.  Чунки,  татар  халқи  кўп  сонли  эътиқодга  эга бўлиб,  бошқа  ақидаларни  ҳам  ҳурмат  қилади. Татаристонда  диний  партиялар  ёки  экстремистик  Исломий  харакатлар  ҳам  йўқ.  Эльнур Аминовнинг  айтишига  қараганда,  зўравонлик  қилиш  бўйича  машғулот  ўтказилмоқда, унинг  таъкидлашига  қараганда,  Ҳизб ут-Тахрир зўравонлик  ишларини  олиб бормайди.   Бундай  ишлар  билан  мутлақо шуғулланмайди.

Газета   Бошқирдистоннинг  пойтахти  Уфа  шаҳрида  яшовчи   инсон  ҳуқуқлари  химоячиси  Эльмира  Жукова билан  боғланди.  Унинг  хабар  қилишича,  мусулмонлардан бирининг   Татристон  қамоқҳоналаридаги  қаттиқ  қийноқлар  оқибатида иккала  буйраги  ишдан  чиқди.  Чунки  у, мусулмон  эди.  У  ўзига  қўйилаётган  черковларни  ёқиш  айбномасига  қўл  қўйишдан  бош  тортгани  учун,  ток  билан  қийнашган, кейин  эса  жинсий  аъзосини  кесиб  ташлашган.

Эльмира  Жукова  шуларни  қўшимча  қилди.  У  ҳуқуқ  химоячилари  ва  журналистлар  билан  учрашув  ташкил  қилган, бу  учрашувга  Татаристоннинг  муфтийси  фазилатли  шайх  Комил  Самиуллоҳни  ҳам  таклиф  қилган.  Аммо  шайх  учрашувга  келмаган.  Шунингдек,  хокимиятдаги  масъуллар ҳам  учрашувда  қатнашишдан  бош  тортганлар.

Эльмира  Жукова яна  шуларни  таъкидладики,  Татаристон  жумҳуриятининг  ноиби  Рустам  Бодров  қамоқҳоналардаги  мусулмонларнинг азобланаётганлигини  инкор қилувчи  маълумотларни  берган.  Инсон  ҳуқуқлари  химоячилари эса,  қамоқхоналарда  мусулмонлар  азоб ва қийноқларга  дучор  қилинаётганлигини  исбот қилиб  бердилар.

Эльмира  шунингдек,  ёш  йигит  Мартинов  ҳақида  ҳам  маълумотлар  берди. Уни  темир  жисмлар  билан қийнашган. Полиция  махбусларнинг  кийимларини  уларнинг  оила  аъзоларига  берган  вақтида,  Мартиновнинг  кийиб юрган  кўйлагини  ҳам  унинг  онасига  топиширишган,  кўйлак  қон  билан  бўялган  эди!

Эльмира  Жукова, черковни  ёқишда  айбланиб,  полиция  томонидан  қамоққа  ташланган  Мартинов  бу  черков  қаерда  жойлашганини ҳам  билмаслигин  ҳабар  қилди! Эльмира  Жукова  махбусларни  қийнаш  ва азоблашларда  иштирок  этганларни  жиноий жавобгарликка тортиш  учун аризалар  ёзишга қаттиқ киришди.  Россия  хукумати  ва  госдума  аъзолари  билан  ҳам  бир  неча  марта  гаплашди. Татристон  хукуматига  ҳам  бир  нечта  ёзма  мурожаатлар  йўллади.  Аммо  ҳозиргача  жавобини  кутмоқда.

Arab Nihitar билан  суҳбатда  бўлган  Фавзия  Байрамова шундай  деди: охирги  йилларда  ғоятда  қисқа  муддат  ичида  қамоққа  олишлар, мусулмонларга  қарши кунлик  шаклдаги  тафтишлар, буларнинг ҳаммаси  хокимиятнинг  ҳавфсизлик  аппаратининг  етакчилигида  бўлмоқда.  Мусулмонларнинг  зиддига  бўлаётган  бу  очиқда  очиқ  ҳужумлар Россиянинг  мавқеъи  билан  алоқадордир.  Шунинигдек, хокимиятни мусулмонларга  бўлган  муносабати  билан  боғлиқдир,  Россия  хукумати  доим  проваслав  ақидасига  эътиқод  қилиб  келади. Асрлар  ўтса  ҳам Ислом  билан  ёмон  муносабатда  бўлиб  келмоқда. Қайсар  замонида ҳам,  коммунистлар  даврида  ҳам мусулмонлар  қувғин остида  бўлганлар. Коммунистлар  мусулмонларга  қарши  (геносид)  қириш  сиёсатини  танладилар. Бу  сиёсат  бугунга  қадар  давом  этиб  келмоқда,  у  аввал  Кавказда бошланди  сўнгра, Сибирдаги Волга,  Урал минтақаларига  ёйилиб  кетди.

Байрамова  шундай  деди:    Россиядаги  мусулмонлар,  хусусан  мусулмон ёшлар  ҳар  нарса  билан  айбланмоқдалар.  Терроризм,   хокимиятда  инқилоб  қилишга  уруниш,  хокимиятни  босиб  олиш, шунингдек экстремизмда  ҳам   айбланмоқдалар. Аслида  бу  айбловларнинг  бирортаси  мусулмонларнинг  сафларида  мавжуд  эмас.

Хукумат  аслида, Россиянинг  барча тарафларида  Исломнинг  ёйилиб  кетишидан  қўрқади.  Шунинг  учун  ҳам у Исломга  қарши очиқ уруш  эълон  қилди.

Россия нима учун Исломдан  қўрқади  саволига  жавоб  бераркан  шундай  деди:

Мусулмонлар  якка  ёлғиз  Аллоҳга  иймон  келтирганлар,  улар  хокимлар  ёки  бошлиқларга  қул  эмаслар. Россия  фасод, бузуқлик ва жиноятларга  ботиб  қолган. Аммо  мусулмонлар,  Аллоҳ  Алийул Қодирга  итоат  қилиб  яшашни  ҳоҳлайдилар. Россияда  шунингдек  Татаристонда  ҳам икки  нарса  ўртасида жанг  кетмоқда,  улар  Ислом  ва  куфр. Куфр  хокимият,   армия ва ядровий  қуроллар ва  Россия ҳарбий кучлари  кўринишида намоён  бўлмоқда. Буларнинг  барчаси  давлат тарафидан  80%ни  ташкил  қилса, аммо  мусулмонлар тарафидан  эса,  улар  фақат Аллоҳгагина  суянадилар, сўнгра  эса  адолат ва ҳақиқатга.  Чунки  мусулмонлар,  Исломни қабул  қилганларидан  буён  яъни  1200 йилдан  бери  мустаҳкам  илдиз  отгандир. Ваҳоланки  улар,  4-5 асрдан  буён  куфр билан  курашиб  келмоқдалар.

Сизнинг  таҳминингизча,  черковларни  ёқиш  ортида  кимлар турибди  деб  хисоблайсиз?

Татаристондаги  черковларни  ёқишнинг  орқасида  турганлар,  улар Ислом  ва мусулмонларнинг  душманларидир! Чунки  бу  ишлардан биринчи  бўлиб  зарар  кўрадиганлар  улар  мусулмонлардир, Россия  хукумати ва  унинг  аппарати доимий  равишда ўз  душманларига  қарши  худди  Қайсар  замонида  бўлгани  каби бу  ишларни  уюштирмоқда;  улар  ўзлари  ўлдириб,   ўз  сафдошларини  ёқиб  юбориб,  кейин  эса  бу  ишларни  душманларига  юклашар эди. Бундай  ишлар  собиқ  совет  даврида  ҳам  бўлган  эди; улар    террористик  амалиётларни  уюштирадилар,    ўзларига  қарши  бўлган  кучларни  бостиришда миллионларни  сарфлар эдилар. Афсуски,  бундай  холат хозиргача  давом  этмоқда. Мусулмонларга  таҳдид  солиш  учун терроризмни  қурол  қилиб  олганлар.

Татарлар  ҳеч  қачон  черковларни  ёқмайдилар,  ғайри  динларнинг ибодатхоналарига  ҳужум  қилмайдилар, чунки  бу  нарса  бизнинг  хақ  динимизга  ва  ватанпарварлигимизга  зид келади. Татаристонда  содир  бўлган  черковларни  ёқилишлиги қўрқоқ ва  хоиннинг  ишидир. Улар  бу  иш билан татар  халқи  ваҳший  халқ  деган  нарсани бутун оламга  кўсатмоқчи  бўлдилар. Бу билан мусулмонлар  билан  христианлар  ўртасига   нафрат солиш  ва бу имкониятдан  фойдаланиб мусулмонлардан  бир қанчасини  қўлга  олиб,  қамоққа  ташлашни  истамоқдалар.

Татаристон  қамоқхоналарида  қийноққа  солиш  холатлари  мавжудми?  Қийноқлар  остида   ёки  азоблаш   таъсирида мусулмонлар  ўлдирилмоқдами?

Татаристон  ва Россия  қамоқхоналарида зўравонликлар  кўп. Маҳбуслар судланиш  жараёнини  йиллаб  кутмоқдалар. Мана  шу вақт  давомида қийноқларга,  жиноятни  бўйнига  қўйдириш  учун  азоблашларга  дучор бўлмоқдалар.  Бундай  зўравонликлар  хаммага ҳам  эмас,  фақат  мусулмонларга  бўлмоқда.

Бу амалиётларда, хокимият апаратининг  барчаси  иштирок  этмоқда: милиция,  ФСБ, терговчилар.  Чунки  уларнинг  барчаси,  махбусларни ўзларига қўйилаётган жиноятларни тан  олдириш учун  азоб берадилар.  Махбусларни  қийнашлар  орқали  айбловни  тан олишларига  эришмоқдалар. Прокурор  қўйаётган  айбномаларни  куч билан тан олдиришлик,  терговчи  ва  судяларни  ўзлари  ҳоҳлагандек  хукм  чиқаришларида бир-бирига  мувофиқликни  хосил  қилиш  учун  бўлмоқда!

Мусулмонларга  муомала  жуда  ёмон  бўлмоқда,  чунки  суд  махкамалари  уларни  террорист деб  эълон қилмоқда. Хокимият ахборот воситалари  эса  кеча-кундуз уларни  ёмонлаш ва  ҳақоратлаш  ишлари билан  банд  бўлмоқда.

Махбусларни  вақтинча  сақлаш  камераларида мусулмонларга  нисбатан қийноқлар  содир  бўлмоқда, хафсизлик  ходимлари  террорист дея таърифлаганаётган бу  мусулмонларнинг устида   шантаж  ва  азоблаш  ишлари  амалга  оширилмоқда.  Нижнекамск шаҳрида  махбусларни хатто  ўлгунигача  қийнамоқдалар!

Рафаель  30  ёшда, Чистополь  шаҳридан,  уни  ниқоб  кийганлар  қамоққа олишган,  калтаклашган, қаттиқ  қийнашган,  чунки  ўзига  қўйилган  айбни  ва  бошқаларни  ҳам  тан олмаган, натижада бу мусулмон  йигитнинг умуртқа суяги синган, жигари ва сийдик  қопчаси ёрилиб  кетган,  оёқ  ва  қўли  харакат қилишга  яроқсиз  бўлиб  қолган! Адвокатнинг  қаттиқ  уринишларидан  кейин  уни касалхонага  ётқизишга  мажбур  бўлганлар. У ерда эса  реанимасия  бўлимида  узоқ  вақт  ётган.  Шу  ходисадан  кейин мусулмон  махбусларнинг  олдига  адвокатларни  киришини таъқиқлаб  қўйдилар.  Бу ишлар  давлатнинг рухсати ва сукут сақлаб  жим  тургани  учун  содир бўлмоқда. Айнан  мана шу  қамоқхонанинг  ўзида  махбуслардан  бирини  жинсий аъзосини  кесиб  ташлаганлар, кейин  эса  махбус  бу  ишни  ўзи  қилди  деганлар!

Тахминларга  кўра  махбусларнинг  барчасини   электр  токи  билан  қийнаганлар, электр  токини сезгиси кучли бўлган  ерларга,  айниқса  жинсий  аъзоларга  қўллаганлар!!

Бизда  Татаристондаги  қамоқхоналарда  махбусларнинг  ўлимига  таалуқли ҳеч  қандай  маълумот  йўқ,  лекин,  куппа кундузи кўчаларда  мусулмонлар  йўқолиб  қолиб,  кейин  уларнинг  жасадлари  ўлик ҳолда топилмоқда!! Россияда  ва  Татаристонда  мусулмонларга  қарши  эълон  қилинмаган уруш кетмоқда!

Адвокатлар,  ҳуқуқ  химоячилари ва махбусларнинг  қариндош уруғларига  махбуслар билан  учрашишлари   учун  рухсат борми?

Узоқ  вақтдан  бери адвокатлар, ҳуқуқ  химоячилари  ва  махбуснинг  қариндош  уруғлари  ҳам махбуслар  билан  учрашишга  рухсат  ололмаяптилар.  Хокимият  ва давлат  эса, ўзларига  қарашли  бўлган  адвокатларни  тайинламоқда.  Улардан  бошқасига  эса  махбуслар билан  учрашишга  рухсат  берилмаяпти!  Аммо  бошқа  адвокатлар, давлатга қарашли  бўлган  адвокатлар  орқали  иш  қиляптилар.  Сабаби, мусулмон  махбусларнинг  азобланаётганлиги ҳақидаги  тўғри  маълумонлар ташқарига  чиқмаслиги,  жамоатчилик  ва бутун  олам  буни  билиб  қолмаслиги учун!

Татаристонда  сиёсий  партиялар  борми?

Йўқ,  Татаристонда  ва  Россияда исломий  сиёсий  партиялар  мавжуд  эмас,  чунки  улар  қонунда  таъқиқлангандир, Россияда диний  ёки  ватанпарварликка  асосланган партияларни  ташкил  қилиш  ман  қилинган. Ҳизб ут-Тахрир Исломий  партия  бу  ерда Россияда таъқиқланган,  бу  ерда  исломий  китобларнинг  жуда  кўпи  таъқиқланган, кўп  жойларда  масжидлар  қуриш  ҳам  мумкин эмас. Ҳолбуки,  Россия  президенти  Владимр Путин  араб  Қироллари  билан,  оламдаги ва Европадаги  ҳуқуқ  ҳимоячилари  билан    деярли яқиндан  алоқа  қилади ва дўстлик  алоқаларини  олиб боради. Ваҳоланки,  улар Россиялик  мусулмонларнинг  муаммоларига  келганда  кўр  ва кардирлар, биз  уларга  нисбатан бегона  фикрлар  ва  бегона сақофатга  эгамиз. Лекин,  биз  ҳам ҳар  қандай  ҳолатда  инсонмиз, бизга ўхшаган бошқа инсонлар  учун  берилаётган ҳуқуқлардан  фойдаланишимиз  керак. Ҳаётдаги  ҳаққимиз,  дин  ва сақофатимиз, тилимиз ва давлатдаги  ҳақ-хуқуқлар бизга ҳам  берилиши керак. Лекин Россияда  бу ишларнинг ҳаммаси миллионлаб  мусулмонлар  учун  ва  рус  бўлмаган  халқлар учун ман  қилингандир. Давлат тарафидан мусулмонлар  ва  рус  бўлмаган  халқлар  учун  шафқатсиз  кураш  кетмоқда.

NO COMMENTS