Қирғиз-тожик чегараси очилади

534
0

8FD844AF-02E9-4BB2-9229-CDE7AAA97EFC_w268_r1_cx15_cy11_cw85

“CA-NEWS” нашри хабар қилишича, Қирғизистон Тожикистон билан чегарасидаги барча назорат-ўтиш пунктларини 5 март куни эрталаб очади. “Азия-плюс” нашрининг тожик ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар беришича, 3 март куни Душанбеда ўтказилган икки мамлакат ҳукуматлари комиссиялари учрашувида ана шундай қарорга келинган.

Шунингдек, учрашувда икки давлат чегарачилари ва куч тизимлари фавқулодда ҳолатларда бир-бирларига нисбатан ўқ узмаслигига келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 январь куни икки давлат черачилари ўртасида келиб чиққан отишма ортидан чегара ёпилган эди.

Туркистон:

Қирғизистон расмий теле каналларида охирги вақтларда сиёсий экспертлар ва давлат расмийлари томонидан, “ божхона иттифоқи” ташкилотига қўшилишимиздаги манфаатлар ва кўрадиган зарарлар хақида мухокамалар бошланди. Улар деярли бир овоздан, бу биз учун иҳтиёрий мажбурий холат эканлигини тушунтиришмоқда. Бу ташкилотдан бизлар кўрадиган манфаатлар орасига Россиянинг турли, иқтисодий, сиёсий, харбий ва хоказо  босимларидан қутилиб қолиш манфаатини асос қила бошлашди. Украинада рўй бераётган муожаролар Қирғиз ҳукуматини қўрқитиб юборган кўринади. Хатто мухолифот ҳукуматга келса, улар ҳам бу жараённи тўхтатиб қола олишмайди, бу иттифоққа қўшилишга мажбур бўлишади, – деган маънодаги хулосаларини айтишди.

Лекин қуллик бу сиёсатчиларнинг қонларига сингиб кетганидан, халқаро системанинг шу даражада адолатсиз тузулгани, уларга ўз юртлари ичида, ўз халқи манфаатларидан келиб чиқиб бирор масалани ечишларига имкон берилмаётгани уларнинг ориятларига тегаётгани йўқ. Тожикистон билан Қирғизистон чегараларидаги келишмовчиликлар ҳам, Россиянинг бизларга кўрсатаётган босимларидан бири бўлди. У Қирғиз ҳукуматидан ўз манфаатини деярли қўлга киритгани сари, босимларини ҳам бирин кетин енгиллата бошлайди.

Хайф бўлсин бу ориятсиз сиёсатчиларгаки улар куфр давлатларидан қўрқиб, ёки улардан манфаатланиш илинжида ўз халқига ва бир бирларига зиён захмат етказишади. Инша Аллоҳ булар яқин кунларда Халифанинг Волийлари билан алмаштирилади. Ўшанда бугунги кунлар тарихнинг қора лахзалари бўлган деб, ёзиб қўйилади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here