Украинада умумий сафарбарлик эълон қилинди

477
0

1262-390x290

Россия президенти Владимир Путин парламентдан мамлакат қўшинларини Қримга киритишга рухсат беришини сўраб мурожаат қилганидан ва Россия парламенти бунга рухсат берганидан сўнг Украина ўз армиясини жанговор шай ҳолатга келтирди ва якшанба кундан бошлаб захирадаги ҳарбийлар учун умумий сафарбарлик эълон қилди.

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Андрей Парубий, “Якшанбадан Украинада умумий сафарбарлик бошланди”, – деб маълум қилди. Шанба куни мамлакат президенти вазифасини вақтинчалик бажариб турган Александр Турчинов Украина Қуролли кучлари тўлиқ жанговор шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар қилган эди.

Бунга қўшимча, Украина Ташқи ишлар вазирлиги НАТО раҳбариятига мурожаат қилиб, мамлакат яхлитлигини сақлаб қолиш учун барча зарурий чораларни кўриб чиқишликка чақирди.

Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Дещица ҳам АҚШ ва Евроиттифоқ расмийлари билан маслахатлашганидан сўнг НАТОга мурожаат қилиб, Қримни Россия тажоввузидан ҳимоя қилишда ёрдам беришликни сўради. Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг вақтинчалик ҳукумати альянсдан мамлакат яхлитлиги ва мустақиллигини сақлаб қолишда ёрдам беришни барча йўлларини кўриб чиқишликни сўраган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here