Конференциялар муваффақиятли давом этмоқда

460
0

ist_90_(6)Ҳизбут Таҳрир йигитлари “Халифаликни ҳаётга қайтариш ҳафталиги”, муносабати билан Туркиянинг турли шаҳарларида ташкил қилган конференциялар муваффақиятли шаклда бўлиб ўтмоқда.

Милодий 1924 йил 3 март куни қулатилган Халифалик давлатини Ислом умматининг ёдига солиш ва уни ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарз эканлигини уқтириш учун ташкил қилинган конференциялар кутилганидан ортиқ даражада кўпчилик иштирокида бўлиб ўтди.

Хусусан силсила тарзида турли шаҳарларда ўтказилган “90 йил муқаддам бу ерда Халифалик мавжуд эди” номли конференция ўта таъсирли бўлгани кузатилди. Конференция бошланишида ўқилган Қуръон тиловатидан сўнг Ҳизбут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг раиси Усмон Баххош, Ўзбекистондан Абу Ислом, Ҳизбут-Таҳрирнинг Россия ва Ўрта Осиё бўйича матбуот бўлимининг раиси Элдор Ҳамзин, Ҳизбут-Таҳрирнинг Украинадаги матбуот бўлимининг раиси Фазил Амзаевлар нутқ сўзлаган видео лавҳалар намойиш этилди.

Жўшқин нутқлар орасида Ислом уммати Халифалик давлати бор бўлганда нақадар кучли бўлганлиги, Халифалик қулагандан сўнг қандай аҳволга тушиб қолганлиги ҳақида тасаввур уёғотадиган театр намойиши тақдим этилди.

Конференция йиғилганлар тарафидан Халифалик давлати тикланишини Аллоҳдан сўраб қилинган холис дуо билан тамомига етди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here