Москва “Исломий гуруҳларга қарши кураш” қарор лойиҳасини тақдим қилмоқчи.

509
0

загруженное (5)

Россия ташқи ишлар вазирининг ноиби Геннадий Гатиловнинг таъкидлашича, Москва яқин кунларда БМТ хавфсизлик кенгашига “Сурияда Терроризмга (Исломий гуруҳларга) қарши кураш” номли қарор лойиҳасини тақдим қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

“Бу ташаббус Сурия тупроқларида Террорга (Исломий гуруҳларга) қарши курашда керакли чора тадбирларни кўришга қаратилгандир. Қарор лойиҳаси энг қисқа замонда БМТ хавфсизлик кенгашига тақдим этилади”, дейилади Гатиловнинг бу мавзуда берган баёнотида.

Россия ташқи ишлар вазирининг ноибига кўра,  қарор лойиҳаси барча тарафларни керакли қадамлар ташлашга ва Сурия тупроқларида ўртага чиққан Террор (Ислом) таҳдидига қарши кураш учун кучларини бирлаштиришга даъват қилади.

Гатилов бугун Женевада туриб берган баёнотида Сурияда бир қанча террорчи (Исломий) гуруҳлар фаолият олиб бораётгани ва уларнинг хатари ҳақида гапирди.

“Бу гуруҳлар Сурия тупроқларига ва бутун минтақага хатар туғдиряпти. Террор (Ислом)нинг хатари ҳозирда Суриядаги инсонлар бошидан кечираётган оғир вазиятдан кам эмас”, “биз мукаммал тарзда террорчи (Исломий) гуруҳларга қарши курашиш учун ҳаракат қилишимиз лозим”, деди ноиб.

Гатиловга кўра, Россиянинг иттифоқдошлари бу хатарни жуда яхши идрок қилишяпти ва улар Россия билан ўз ташвишларини ўртоқлашмоқда.

“Агар Москванинг шериклари террорга (Исломга) қарши курашда жиддий бўлишса бу борада кучларни бирлаштириш фойдадан холи эмас”, дея урғулади у.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам кеча Халқаро хавфсизлик мажлисини Суриядаги террорга (Исломий гуруҳларга) қарши курашга хос халқаро қарор қабул қилишга чақирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here