“Arab nyheter” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳизбут Таҳрир йигитлари президент Маҳмуд Аббоснинг хиёнатини фош қилгандан буён ҳукумат кучлари Ҳизб йигитларини таъқиб қилишни тўхтатмаяпти. Фаластин хавфсизлик кучлари Ҳизбут Таҳрир йигитларининг уйларига пасткашларча – уйнинг ичида болалар ва аёллар бўлишига қарамай – эшикларини бузиб, синдириб кирмоқда. Агар ҳизб йигитларини уйидан топа олмаса уларнинг ўрнига фарзандларидан иккитасини ҳибсга олмоқда.
Ҳизбут Таҳрир матбуот бўлимининг билдиришича, аёллар ва болаларнинг устига бостириб кириш ва болаларни гаровга олиш шу вақтгача Фаластинда фақат Яҳуд босқинчи кучлари тарафидан содир этилган. Шунингдек, бу ҳолат Фалужада АҚШ кучлари тарафидан, Чеченистонда Рус қўшини тарафидан амалга оширилган.
“Бидя шаҳрига босқинчи кучлари билан эшалонга бўлиниб кириб келиш ҳукумат кучлари учун уятдир. Ҳарбий автоулов билан келиб, аёллар ва болалар бор уйларга бостириб кириш учун яҳуд вужуди билан мувофиқ ҳаракат қилишдан кўра шармандалик борми?!”, дейилади Ҳизбут Таҳрир матбуот бўлими берган баёнотда.
Баёнотда жумладан яна шундай дейилади:
Биз Фаластин ҳукуматига шундай деймиз, “сизларнинг босқинчи яҳуд вужуди олдида хушомадгўйлик қилишингиз ва Американинг буйруғига “лаббай”, деб бош эгиб туришингиз сизнинг кимлигингизни кўрсатиб турипти. Фаластин аҳли бунга жим қараб турмайди. Биз хиёнатингизга қарши уларнинг аввалги сафида турамиз. Яҳудлар фойдасига Фаластиндан воз кечишингизни ҳам, муборак ерга салибчи кучларни жалб қилишингизни ҳам қатъийян рад этамиз. Ҳужумларингиз ва қамоққа олишларингиз бизни асло йўлимиздан қайтара олмайди”.