Ўзбекистон, намоз ўқигани учун мукофот қамоқ

563
0

загруженное

Бу кун мусулмонга чўғ бўлди иймон,

Яқинлар юз буриб имтихон хижрон

Бахтсиз воқеа сабаб Ўзбекистон қамоқхонасида бўлиб қайтган бир аёлнинг у ердаги муслималарга нисбатан қилинаётган муносабатларидан, зулмларидан таъсирланиб, кўзларида ёш билан айтиб берган воқеалар. (ЎҲҲ сайтидан қисқартирилган ҳолатда олинди).

Ўзбекистон қамоқхоналарида мазлум мусулмонларга нисбатан қилинаётган зулм, азоб-уқубатлар, муслима аёлларнинг хўрланиб қийноққа солинаётгани хақидаги хабарлар ва мақолалар омма эътиборига хавола қилинар экан, айрим инсонлар бу хабарларни ёлғон деб хисоблашлари ёки демократик давлатда инсон хуқуқи кафолатланади, намоз ўқигани учун хечким жазоланмайди дея даъво қилишларининг гувоҳи бўлиш мумкин. Табиийки, мен ҳам бундай холатларни ўз кўзим билан кўриб гувоҳи бўлмаганимга қадар шундай фикрда эдим. Мен ишдаги хато ва камчиликларим туфайли бир муддат токи ишим кўрилиб суддан озод этилгунимга қадар Бухоро турмасида бўлдим. Бу вақтда Эшонқулов муассаса рахбари эди. Мен бу ерда хар хил аёлларни, жумладан диндорлиги сабаб қамалган хижоблик аёлларни ҳам кўрдим. Турмада уларга жуда ёмон муомала қилинардики бошқа сабаб билан қамалганлар бундан мустасно эди. Бу ерда диний эътиқоди сабаб қамалган аёллар тарбияси билан Бахриддин исмли киши шуғулланар, у аёлларни хар куни навбати билан олиб чиқиб урарди. Аёллар бир аҳволда хонага қайтиб келишарди. Муслималар орасида Адолат исмли аёл бўлиб, бир сафар у Бахриддиннинг тарбиявий соатидан қайтгач уни таниёлмадик. У ўлгудай калтакланган, кейин сочи қирқиб олинган, кўйлагини енги ва этаги калта қилиб кесиб ташланганди. Бу аёллар намоз ўқишига рухсат берилмас, биргина намози учун қаттиқ жазоланар эди. Бу ерда уларни хатти-харакатини назорат қилиб, кузатиб туриш учун махбус аёллардан баъзилари шу ишга тайинланган. Булардан, никохсиз фарзанд кўриб ўз айбини ёпиш учун ўзи туққан чақалоғини кўмиб ўлдирган Асал исмли аёл ва янгасига адовати туфайли вахшийларча янгаси билан 3 та боласини устидан уйига қулфлаб ўт қўйиб юборган Шохиста ва шу каби золим берахм аёллар бундай топшириқларни аъло даражада бажарар, хоҳлаганларича калтаклаб туришарди. Бу турмада муслима аёлларга хар куни эрталаб Ўзбекистон мадхияси мажбуран айттирилади ва буни Эшонқулов ўзи назорат қилади. Бош тортганларни эса унинг ўзи жазолайди. Бу ерда диндор аёллар ўзаро гаплашишлари ҳам таъқиқланган бўлиб, агар бунга ўхшаш тартиблар бузиладиган бўлса хлорланган, нафасни қисадиган махсус хонага қамаб қўйилади. Муслималар орасидаги Зохида исмли аёл, хомиладор бўлсада, у ҳам аямай жазоланар эди. У суди арафасида фарзандли бўлди. Унинг айтишича хатто туғруқ пайтида ҳам қўриқчи йигит уни туғруқ столига кўлидан кишанлаб, ўзи эшик ортига чиқиб турган.

Эй мусулмон халқи! Бу тузум иймонли мусулмонларни ўзига душман деб билди, лекин сиз учун бу ожиза муслима ва шаҳид мусулмонлар биродарингиз эмасмиди?! Тузум бошлиқлари уларни жиноятчи деб айтишса, улар жиноятчи бўлиб қолаверадими, сиз уларни химоя қилишингиз керак эмасмиди?! Асли жиноятчилар шу бошлиқларнинг ўзи, улар Аллоҳнинг хукмларига қарши чиқмоқдалар, исён қилмоқдалар, хатто ўзлари қабул қилган қонунларга ҳам амал қилаётганлари йўқ. Сизлар эса шундай вахший жиноятчиларга ўз биродарларингизни жазолашлари учун индамай қараб турибсизлар. Ахир мусулмон бундай бўлмайдику. Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳга тавба қилиб, Аллоҳнинг хукмларига итоат қилинг ва биродарларингизни химоя қилинг!!!

Бағримга босгандим севинч кунларда.

Биродарим дея қўл бериб унга,

Бугун менсиз , ташвиш унинг бошида.

Аллоҳ, қандай жавоб берарман бунга?!

Абдумалик Ибн Марвон

1 COMMENT

  1. insha alloh bu kunlar bu zulmlar nihoyaga yetishiga os qoldi allohning nusrati yaqin mazlum va mazluma opa singillarimiz aka ukalarimizga chiroylik sabr bersin insha alloh ularni ozod qilurmiz 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here