Саудияда янги тартиб-қоида жорий қилинди

542
0

99885

Саудия арабистони подшоҳи қирол Абдуллоҳ мамлакат ташқарисида Жиҳод қилаётган Саудия арабистони фуқаролари учун янги тартиб-қоида жорий қилганлиги ва уларга нисбатан жазо чоралари орттирилганлигини маълум қилди.

Қиролнинг таъкидлашича, хорижда Жиҳод қилаётган мужоҳидларга 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Фикрий кураш олиб борадиган жамоалар ва террорчи гуруҳлар деб танилган жамоалар ҳамда мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги гуруҳларга аъзо бўлган кишиларга ҳам айни жазо қўлланишини билдирилди.

Саудия арабистонида ички ва ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Исломий масалалар ва адолат вазирлигини ўз ичига олган қўмита ташкил қилинган. Бу қўмита амалга оширган фаолият изидан берилган баёнотда Жиҳод қилиш учун хорижга кетганлар ва террор жинояти билан айбланган кишилар айни шаклда жазоланиши қайд этилади.

Қирол Абдуллоҳга кўра, янги тартиб-қоида Саудия фуқароларини ҳам ва айни дамда қиролликни ҳам хавфсизлиги учун айни муддаодир.

“Биз бу тартиб-қоида билан фуқароларимизни ташқаридан кириб келаётган мафкуралардан ҳимоя қиламиз. Шунингдек, қироллик хавфсизлигини ҳам сақлаган бўламиз”, деди у янги тартиб-қоидага доир берган баёнотида.

“Бошқа бир тарафдан қараганда бу тартиб-қоида минтақа тинчлиги, барқарорлиги ва минтақавий ва халқаро муносабатларга салбий таъсир қиладиган ҳатти-ҳаракатларга қарши курашни ифодалайди”, дея қўшимча қилди Қирол.

Туркистон: 

Ҳодисалар ривожи Саудия қироли юзидан ҳам ниқобини олиб ташлашга мажбур қила бошлади. Шу вақтгача Саудия Арабистони Сурияда Жиҳод қилаётган мужоҳидларга дастак бериб келаётган қилиб кўрсатилаётган эди. Ҳар ерда ўтказилаётган йиғилишдарда Саудияга сохта танқидлар ёғдирилар, мужоҳидларга қурол яроқ ва маблағ етказиб беришда айбланар эди. Аслида Саудиядан Сурияга оқиб кираётган Мужоҳидлар ва моддий ёрдам Саудия ҳукумати тарафидан эмас, холис мусулмонлар тарафидан ташкил қилиниб келинмоқда. Саудия ҳукумати эса бунга қарши курашиб келди. Давлат муфтисининг Жиҳодга қарши чиқарган фатвоси ва мужоҳидлар Асад аскарларидан ғанимат олган ўлжалар орасида Сауидияга қарашли ҳарбий автомобилларининг топилиши Саудия ҳукумати позициясини кўрсатиб турипти. Мана бугунга келиб Қирол Абдулло хорижга чиқиб, хусусан Сурияга бориб Жиҳод қилаётган Мужоҳидларга нисбатан янги қарор қилганлигини эълон қилди. Чунки Сурияда Мужоҳидларнинг қўли баланд келиши Қиролнинг хўжайинларини саросимага солиб қўяпти. Қирол учун хўжайинини лаънатига гирифтор бўлгандан кўра, юзидаги ниқобни йиртиб ташлаш афзал бўлиб қолди.

Қиёмуддин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here