Ёшларни янада кўпроқ бузишга тарғиб

553
0

 Президент Ислом Каримов раислигида 28 январ куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти спорт мажмуалари, мусиқа ва санъат мактабларини ҳар томонлама сифатли қуриш, бунинг учун ихтисослашган пудрат ташкилотларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

“Болалар учун барпо этиладиган ҳар бир иншоотни қалб қўримизни бағишлаб қуришимиз керак. У ерда шуғулланган болалар шундай имкониятлардан мамнун бўлиб, эзгу мақсад ва интилишлар билан яшасин. Зеро, фарзандларимизни хурсанд қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун шароит яратиш бизнинг бурчимиз”, – деди президент.

Каримов қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб қилиш зарурлигини, бунинг учун маҳалла ва хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллигини ошириш, оилалар билан доимий ишлашни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Сўзи бошқаю тили бошқа бўлган Ўзбекистон президенти узоқ йиллардан буён оддий одамлар кўз ўнгида ўзини халққа меҳрибон ва ғамхўр қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб келади. Агар Каримов ҳақиқатдан ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажагини ўйлаганида спорт мажмуалари ва санъат мактаблари қуриш ўрнига, биринчи навбатда уларнинг соғлиги, асосий эҳтиёжларини тўлиқ таъминланиши ҳақида ўйлаган бўлар эди.

Туғруқхона ва касалхоналарни иситиш йўлга қўйилмаганлиги сабабли ёш гўдаклар совуқдан музлаб, кўкариб кетса, мактаб ўқувчилари уйларидан ўтин кўтариб келиб синфхоналарини иситишса, синфхоналар совуқлиги сабабли устки кийимда ўтириб илм олишса, свет ва газ йўқлигидан уйга топширилган вазифаларни бажара олишмаса, бундай янги барпо этилаётган ва этиладиган иншоотлардан нима фойда? Бундай шароитда ўсган ёшлар қандай қилиб баркамол бўлишлари, эзгу мақсад ва интилишлар билан яшашлари мумкин?

Каззоб Каримов минбарда туриб олиб, “барча ўзбекистонлик болалар менинг фарзандларим”, “болалар бизни келажагимиз”, “фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари зарур”, – деб лоф урадию, аммо бу “бахтли” болалар қандай шароитда ҳаёт кечиришаётгани билан қизиқмайди ҳам.

 Каримов сал кам 25 йилдан буён олиб борган сиёсати натижасида бутун бошли даюслар армиясини яратишга муваффақ бўлди. Расмий ҳукуматнинг олди-қочди сўзларига амал қилиб ўзлигини унитган, шахсий фикрига эга бўлмаган ва шу билан бирга мусулмонликни даъво қиладиган айрим ота-оналар ўз қизларини ҳеч ўйлаб ўтирмай бадиий гимнастика, сув спорти, валейбол ва шарқ якка кураши каби спорт тўгаракларига олиб бориб бермоқдалар. У ерда спорт “сир”лари билан танишган қизлар, Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир муслима беркитиши вожиб бўлган авратларини барчага кўз-кўз қилиб, маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этиб келишяпти. Қизлари “эришган” муваффақиятларни кўриб отаси, ака ва укалари хурсанд бўлмоқдалар. Ҳолбуки бутун инсониятга раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уч тоифага Оллоҳ жаннатни ҳаром қилган улар: маст қилувчи ичимликни муккасидан кетиб ичувчи, ота-онасига оқ бўлган фарзанд ва ўз аҳли-оиласи (хотин-қизлари)даги бузуқликка бепарво бўладиган даюс”, деганлар. (Имом Аҳмад ривояти). Бугунги кундаги айрим эркаклар эса бузуқликка бепарво бўлиш у ёқда турсин, ўзлари қизларининг ҳаё пардалари кўтарилишига сабабчи бўлмоқдалар.

 Асл мақсади ҳам Ўзбекистон мусулмонларини Исломдан узоқлаштириш ва иложи бўлса ўз эътиқодларидан қайтариш бўлган Каримов эса ўсиб келаётган ёш авлодни бузиш учун янгидан-янги ташаббус ва фикрларни олға сурмоқда. Мақсадлари фақат шу дунёда яхши яшаб қолиш бўлган бир гуруҳ режим маддоҳлари эса унинг бу фикрларни ушлаб олиб, оддий одамларнинг фикрларини бузишда ким ўзарга пойга қилмоқдалар.

 Абдураҳмон Одилов

 29 январ 2014 йил

1 COMMENT

  1. 2014 йил соглом бола йили шиори остида куп нарсаларни режалаштирган куринади бу “барака топгурлар”. Аллохнинг лаънати булсин бундай етакчиларга. иншааллох бу ерларни хам мусулмонлар фатх килажакдир. Бундай золим етакчилар мусулмон халкни охири шу даражага лоиб келишди. Аллох мусулмонларга нусрат берсин.

  2. Jonini tikadigan musulmonlarni qamab, taqib qilib qolganlarini o`zini zolim rejimidan qo`rqitib musulmonlar ustida xohlagan ishini qilyapti bu yahudiy Karimov. Ammo buni kuniha oz qoldi Insha Alloh.

  3. alloh sizlardan rozi bo’lsin maqola juda yahshi yozilgan ayni shu mavzu hozir juda dolzarb mavzu bu karimovga o’hshagan din dushmanlari yosh avlodni shunday yo’llar bilan buzishyabdi alloh kifoya qilsin ularga

  4. Шу маколани видео клип килинса минглаб ун минглаб дусларимга юборардим. Жуда зур макола экан катта рахмат

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here