2013 йилда Россиядан Қирғизистонга 357та “юк-200” жўнатилди

1
651

 Россия Федерациясидаги Қирғизистон элчихонасининг хабар қилишича, 2013- йил мобайнида Россиянинг барча минтақаларидан Қирғизистонга 357та “юк-200” жўнатилгани қайд қилинган.

Элчихонанинг белгилашича, хозирги вақтда Россияда ўлган ва халок бўлган Қирғизистон фуқароларининг жасадларини фақат “Қирғизистон” ва “Air Bishkek” авиакомпанияларигина эвазсиз олиб келиб бермоқдалар.

Шунингдек, жасадларни олиб келишлик Россия авиакомпаниялари томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Москва – Ош авиақатновини йўлга қўйган “Сибир” ва “Урал авиатармоғи” авиакомпаниялари “юк-200”ни Ошгача олиб келиши учун таҳминан 9 500 рубл ҳақ олмоқдалар. “Аэрофлот” авиакомпанияси томонидан “юк-200”ни Бишкекка олиб келиниши эса 30 минг рублдан ошиб кетмоқда.

Умумий ҳисобда, ҳужжатни расмийлаштириш, руҳланган тобут, транспорт хизмати, тобутни аэропортга олиб келиш жуда қиммат бўлиб, авиахизмат ҳаққини ҳисобга олмаганда “юк-200”ни Москвадан Қирғизистонга олиб келиш 56 минг сомга боради.

1 COMMENT