Сирия ҳукумати ва мухолафати орасидаги биринчи учрашув Браҳими иштирокида Женевада амалга оширилди

0
618

БМТ ва АДЛ нинг махсус вакили Лахдара Брахими иштирокидаги Сирия ҳукумати ва мухолафати орасидаги биринчи ва тўғридан тўғри учрашув Женевада бўлиб ўтди, – деб маълум қилди бугун 25-январ куни РИА Новости агентлиги. “Учрашув 15 минут давом этган ва учрашувда фақат Браҳимий сўзлаган. Хозир томонлар танафусга чиқишган”,–деб маълумлади агентлик вакили. Унинг таъкидлашича, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳукумат томонидан делегация рахбари, Сирия ташқи ишлари вазири   Валид Му аллим иштирок этмаган.

NO COMMENTS