22-27- январ кунлари АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) Ўрта Осиё минтақавий миссиясинг янги раҳбари Жонатан Эддлтон Ўзбекистонда ташриф билан бўлади.
АҚШ элчихонасининг хабар беришича, Жонатан Эддлтон Ўзбекистонда ҳукуматнинг бир қатор юқори мансабдор шахслари, маҳаллий нодавлат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг вакиллари билан учрашади. Учрашувларда иккитомонлама ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилади.
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги Ўзбекистонда 1993-йилдан фаолият юритиб келади. Ҳозирги пайтгача Ўзбекистонга агентлик томонидан турли лойиҳалар доирасида 320 млн АҚШ долларида ёрдам берилган.