Европа Иттифоқининг махсус вакили Ўзбекистонга келади

541
0

загруженное (5)

 21-23 январ кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патрисия Флор Ўзбекистонга сафар қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, ташриф асносида Патрисия Флор Олий мажлис сенати, ташқи ишлар, иқтисодиёт, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларида учрашувлар ўтказади. Музокараларда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади.

Эслатиб ўтамиз, Патрисия Флор ўтган йилнинг март ва июнида, шунингдек, 2012 йилнинг июлида ҳам Тошкентга келган эди.

 Туркистон: Америка бошчилигидаги мустамлакачи кучлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш вақти яқинлашгани сари Ўзбекистон улар учун энг кўп қизиқиш пайдо қилаётган минтақага айланиб бормоқда.

 Чунки шимолий таъминот йўли ҳисобланган ва Покистон орқали ўтивчи йўл мужоҳидларнинг ҳужумлари кучайиб кетгани сабабли улар учун хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам Ғарб мустамлакачи давлатларининг расимй вакиллари ҳудди “бўзчини моккисидек” Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолдилар.

Европа иттифоқи 2005 йил 13 май Андижон қирғинидан сўнг Ўзбекистонга қарши бир қатор ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган жазо чораларини жорий этган эди. Улар қаторида, Ўзбекистонга қурол сотмаслик ҳамда Каримов ва бир қатор ўзбек мулозимларини Евроиттифоқ ҳудудига киритмаслик каби рамзий чоралар ҳам бор эди. ЕИ бу жазо чоралари бекор қилиниши учун Каримов ҳукуматидан Андижон қирғинини текшириш учун халқаро назоратчиларни киритиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш шартларини қўйишган эди.

 

 Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати бу жазо чораларига эътибор бермай ўзининг аввалги зулмларини янада қаттиқроқ кучайтирди. Барча ишларини моддий манфаат устига барпо этадиган капиталстик давлат намоёндалари ўзларига манфаатли бўлган нарсани қўлга киритиш учун ҳатто ўз қадриятлари ва мафкураларидан ҳам воз кечишга тайёрлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here