Қозоғистон республикаси Миллий банки матбуот хизматининг хабар қилишича, 2013 йилнинг учинчи чорагида Қозоғистоннинг ташқи қарзи 147 миллиард долларни, шу жумладан фирмалараро қарздорлик 72 миллиард 547 миллион долларни ташкил этган. Бу эса – фирмалараро қарздорликдан ташқари – аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 4 минг 410 долларни ташкил этади.
Шунингдек матбуот хизмати маълум қилишича, 2013 йилнинг январ-сентябр ойи мобайнида ташқи қарз 8 фоизга, 136 миллиард 925 миллиондан 147 миллиард 965 миллион долларга ошган.
Қозоғистон миллий банки ахборотига кўра, 2013 йилнинг тўққиз ойи кўрсаткичлари бўйича Қозоғистонни Қирғизистон олдидаги ташқи қарзи 125 миллион долларни, Ўзбекистондан 76, 2 млн. доллар, Туркманистондан 13,1 млн. дол. ва Тожикистондан 45,9 миллион долларни ташкил этади.
Айни вақт кўрсаткичига кўра, Қозоғистонни Россия Федерацияси олдидаги ташқи қарзи 4 миллиард 713 миллион долларни, Белоруссиядан эса 118,9 миллион долларни ташкил этади.
Туркистон:
Чунки бу ёрдамнинг келмай қолиши, давлатнинг устидаги муаммоларини ўзлари ечишига мажбурлайди. Шунда хар бир мустамлака давлат ўзидан чиқадиган хом ашёларни қайта ишлаш учун станоксозлик яъни оғир саноатни йўлга қўйишга киришади. Шунинг учун дунё иқтисодини глобаллаштирган катта капиталислар, хатто сиёсий келиша олмайдиган давлатларини хам бюджет камомотларини тўлдириб туришади. Лекин қарзга ботириб олиб, беъчора заиф давлатларга Қирғизистон сингари холатга олиб келишганида, яъни саноатлаша олмайдиган даражадаги холатга олиб келишиб, ўша қарзларини талаб қилиш орқали босим қилишга ўтишади. Аслида олинган қарзлар миқдорича пулларни топиш, агар ўша капиталист мустамлакачилар аралашишмаса ўта осон. Фақат саноатлашиш билан бўлади.